Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Мамлакатимизда қонунчиликка кўра, ов қилиш учун ажратилган ҳудудлар, овчилик ресурсларини излаб топиш нормалари белгилаб қўйилган

Маълумки, «Қолгансир» давлат ўрмон ов хўжалиги ўрмон фонди ерларининг асосий қисми Географик жиҳатдан ўрнашган жойи Сирдарё дарёси қирғоғи атрофида жойлашган бўлиб, Ғарб ва Жануб томондан Дарё ҳудуди бўйлаб Қозоғистон Республикаси билан чегараси 37 км/ни ташкил этади. Мазкур давлат ўрмон ов хўжалиги 1997 йилда ташкил топган.

«Қолгансир» давлат ўрмон ов хўжалигининг умумий ер майдони 4115,8 гектар ташкил этади.Ўрмон-ов хўжалигининг белгиланган мақсади ва бажарадиган асосий вазифаси мавжуд ўрмонларни парвариш қилиш ва сақлаш ҳамда овчилик хўжалигини юритишдан иборат.Тоифаси кўра дарё соҳиллари бўйлаб ўтган ва тақиқланган минтақали тоифага киради.

Одамзод ривожланишининг барча босқичларида сайёрамиз табиий бойликлари, ҳайвонот ва наботот олами инсон фаолияти учун зарур эҳтиёж манбаи бўлиб келган. Шу сабабли, барчанинг олдидаги долзарб вазифалардан бири — атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиатни асраб-авайлаш, флора ва фауна оламини муҳофаза қилиш, глобал экологик инқирозга йўл қўймаслик ҳисобланади.

«Қолгансир» давлат ўрмон ов хўжалигида ҳар хил турдаги флора ва фауна ўсимлик ва ҳайвонот дунёси мавжуд. Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисидаги қонунга талабларига асосан ов қилинади.Табиат ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва экология қўмитаси томонидан ажратилган квота ва ёввоий ҳайвонларни овлаш учун бериладиган рухсатномага асосан ўрмон ов хўжалиги лицензияларига асосан ов қилинади. Хўжаликда Ўзбекистон Республикасининг «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги Қонунда белгиланган тартибда ов қилиш амалга оширилади.

Ов асосан четдан учиб келадиган ўрдак ва ғоз ва маҳаллий ёввойи ҳайвонлар қирғовул, ёввойи чучқа, кабутар ва бошқа қушларга рухсатнома асосида белгиланган вақтида бошланади. Ов мавсуми давомида ёввойи ҳайвонларни овлаш учун ов йўлланмалари олган ҳар бир овчи «Қолгансир» давлат ўрмон ов хўжалиги егерлари ҳамроҳлиги ва кузатуви асосида ов қилади.

«Қолгансир» давлат ўрмон ов хўжалиги Тошкент шаҳрига яқинлиги сабабли маҳаллий сайёҳлар куп ташриф буюрадиган жой ҳисобланади. Шулар билан бир қаторда қўшимча даромад топиш мақсадида паррандачилик, асаларичилик,чорвачилик, қишлоқ хўжалиги тармоқлари йўлга қуйилган.Ов хўжалигининг моддий техника базаси мустаҳкамлаш мақсадида охирги икки йилда бирқатор техникалар харид қилинди. Хўжаликнинг рекреация зоналарида экотуризм маршуритлари ишлаб чиқилган бўлиб хозирги кунда дам олувчи сайёҳлар учун утовлар, кемпинглар ва овчилар учун кордонлар ва беседкалар ташкил этилган бўлиб уларга хизмат кўрсатиб келмоқда.

Шунингдек, ов хўжалиги тегишли идоралар билан қўшма чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб бугунги кунда босқичма босқич режалар амалга оширилиб келимоқда.Ов хўжалигида йилдан йилга ёввойи ҳайвонлар сони кўпайиб бормоқда бунга сабаб худуда муҳофаза чоралари кўрилганлигидан деб ўйлаймиз.Хўжаликнинг инспекторлари ёввойи ҳайвонларни йил давомида мониторинг қилиб борилади ва мониторинг натижасига асосан кўпайиш нуқталари аниқланиб уни муҳофаза қилиб боради.1997 йилда ташкил топган.

Ҳуддудда ёнғинга қарши полосалар қилинган, Аншлаглар ўрнатилган, 2 та ёнғинга қарши шитлар, ҳамда бошқа бир қатор асбоб ускиналар жой жойига ўрнатилган.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, мамлакатимизда қонунчиликка кўра, ов қилиш учун ажратилган ҳудудлар, овчилик ресурсларини излаб топиш нормалари, ов қилиш қоидалари, овчилар ва овчилик хўжаликларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, ов қилиш турлари, қуроллари ва усуллари, ёввойи ҳайвонларни тутиб олганлик ва отганлик учун тўловлар белгилаб қўйилган. Ов қилинадиган ҳайвонлар популяцияси ва уларнинг яшаш муҳитининг давлат мониторинги белгиланган, ов қилиш ҳуқуқини тасдиқлайдиган ҳужжатлар рўйхати ва турлари аниқлаштирилган.

Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси Ахборот хизмати бўйича мутахассис Дилрабо Бобоева