Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

2030 йилга келиб, ўрмон фонди ерлари майдони 14 миллион гектарга етказилади

Маълумки, 2020 йил 6 октябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида ўрмон хўжалиги тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Мазкур қарорга кўра, 2020-2022 йилларда ўрмон фонди ерларини ижарага олган ижарачиларга ижара тўловининг «ноль» ставкаси қўлланилиш тартиби белгилаб қўйилди.

Шунингдек, мазкур қарор билан 2021 йил 1 январдан бошлаб Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижарачилар аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида рўйхатдан ўтган ишсиз шахсларни ишга қабул қилган тақдирда, уларга иш ҳақи тўлаш харажатларини қоплаш учун — 6 ой давомида ўртача иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида, бироқ ҳар бир ой учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баробаридан ошмаган миқдорда субсидия тўланиши ҳам жорий этилган.

Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси юридек бўлим бошлиғи Турғунбой Санаевнининг таъкидлашича, 2017 – 2022 йилнинг ўтган даври мобайнида ўрмон хўжалиги соҳасига оид 44 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинган. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг 2 та қонуни, 2 та Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 7 та Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 33 та қарори қабул қилинди. Мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда Ўзбекистон Республикасида ўрмон хўжалиги тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини амалга ошириш, ўрмон хўжалигида илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш, илмий-тадқиқот ишларини рағбатлантириш ҳамда халқаро стандартлар даражасига мос илғор хорижий тажрибага эга бўлган кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш назарда тутилган.
Концепцияга кўра, 2030 йилга келиб, ўрмон фонди ерлари майдонини 14 миллион гектарга, шундан ўрмон билан қопланган ерларни 6 миллион гектарга, уруғ тайёрлаш ҳажмини йилига 840 тоннага, асалари оилалари сонини 300 мингтага, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмини йилига 32 минг тоннага ҳамда доривор ўсимликлар етиштириш ҳажмини йилига 11,6 минг тоннага етказиш назарда тутилган.

Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси Ахборот хизмати бўйича мутахассис Дилрабо Бобоева

Ўрмон хўжалиги агентлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда Инсон ресурсларини бошқариш ходимлари учун 30 академик соатдан иборат “Янги Меҳнат кодексини ўрганиш” ўқув курслари ташкил этилди.

Ўрмон хўжалиги агентлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда Инсон ресурсларини бошқариш ходимлари учун 30 академик соатдан иборат “Янги Меҳнат кодексини ўрганиш” ўқув курслари ташкил этилди.

Мазкур ўқув курси дастурида янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида назарда тутилган масалалар, жумладан ишга жойлаштириш ва...