Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Н.Бакиров: Бизнинг шароитимизда ўсимлик дунёсига аввало ўз вақтида сунъий усулда суғориш ишларини ўтказмасдан кўчатхоналар барпо этиб бўлмайди

Фойдаланилмаётган ўрмон фонди ерларида янги ўрмонзорлар ва доривор ўсимликлар плантацияларини барпо этиш мақсадида фойдаланиш учун юридик ва жисмоний шахсларга инвестициявий шартнома ёки давлат – хусусий шериклик шартлари асосида Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан 49 йилдан ошмаган муддатга ижарага бериш масаласининг ҳуқуқий асоси яратилмоқда.

Шунингдек, давлат ўрмон фонди ерларида ўрмонлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш талабларини бузишга доир ҳуқуқбузарликларни аниқлаш самарадорлиги ортиб борилишига эришилган.Давлат ўрмон фонди ерларида ўрмонлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш талабларини бузишга доир ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишда ўрмонларни муҳофаза қилишга қаратилган мустаҳкам механизм яратилган.

Қайд этиш лозимки, ер, сув, ер ости бойликлари ва ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш билан боғлиқ ўрмонлардан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар тегишли қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.

Ўрмон хўжалиги давлат Қўмитаси раиси Н.Бакиров Бухоро вилоятига ташриф буюриб, Қоравулбозор, «Нефтчи» давлат ўрмон хўжаликлари ҳамда Қоравулбозор давлат ўрмон ов хўжаликлигининг кўчатхона ва ниҳолхоналар парваришини кўздан кечирди .

Бугунги кунда республикада ўрмон фондини муҳофаза қилиш, кўпайтириш, ундан оқилона фойдаланиш бўйича қатор ташкилий ва амалий ишлар амалга оширилмоқда.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, яхши ҳосилдорликка эришиш учун, аввало, ерга яхши ишлов бериш, агротехник тадбирларни ўз вақтида бажариш талаб этилади. Экиладиган ҳар бир ўсимлик, дарахт кўчати муайян агротехник босқичлардан ўтгач яхши ўсиши ва ҳосил бериши мумкин. Бундан ташқари, ўсимликларни касалликлар ва зараркунандалардан ҳимоя қилмай туриб, улардан сифатли ва юқори ҳосил олиб бўлмайди. Хусусан, чўл-дашт ҳудудларида, оғир тупроқда экиладиган кўчатларнинг юқори даражада ўсиб-ривожланишига эришида тупроққа ишлов бериш асосий тадбир ҳисобланади. Бу иш жойнинг рельефига ва тупроқнинг ювилиш даражасига қараб ҳар хил бўлади.

Қўмита раиси кўчатхона ва ниҳолхонада экилган экинларини маҳаллий ҳамда минерал ўғитлар билан ўғитлаш меъёри ва чорвачилик, паррандачилик, асаларичиликни ривожлантириш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида тегишли тавсиялар берди.

-Бизнинг шароитимизда ўсимлик дунёсига ўз вақтида сунъий усулда суғориш ишларини ўтказмасдан кўчатхоналар барпо этиб бўлмайди ва сифатли кўчат ҳам етиштириб бўлмайди, дейди Н.Бакиров. – Кўчатхона барпо этишдан олдин суғоришни ерни ҳайдашдан аввал тупроққа асосий ишлов бериш зарур.Тупроқ таркибини доимо бойитиб бориш уни таркибини ҳар хил чириндилар билан тўлдириш, уни касалликлардан ҳимоялаш зарур бўлади.

Таъкидланганидек, ўрмон барпо қилиш, ниҳолхона ва кўчатхоналар ташкил этиш ҳамда кўкаламзорлаштириш тадбирлари учун дарахт ва буталарнинг уруғларини тайёрлаш асосий тадбирлардан биридир. Бугунги кунда 70 дан ортиқ дарахт, буталарнинг турларидан уруғлар тайёрланиб келинмоқда Дарахт ва буталар уруғларини тайёрлашда кўкаламзорлаштириш мақсадларида экиладиган манзарали япроқбаргли ва игнабаргли дарахт ва буталарнинг уруғларини жамғаришга алохида эътибор қаратилди.

Ҳар бир дарахт уруғларини пишиб етилиш муддатлари ишлаб чиқилган ва шу муддатларда уруғлар тайёрланади. Ушбу уруғлар ниҳолхоналарга экилиб, ниҳоллар етиштирилади. Ноёб турдаги уруғларни ўстириш бўйича Хитой, Туркия ва Жанубий Корея каби чет давлатлар билан ҳамкорлик қилинмоқда, тажрибалар алмашиниб, ўрмон хўжаликларида жорий этилмоқда. Бунинг натижаси сифатида айтишим мумкинки, ўрмон хўжаликларида интенсив усулда ниҳолхоналар ташкил этилмоқда.

Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси Ахборот хизмати бўйича мутахассис Дилрабо Бобоева

Муносабат

Муносабат

Мажбурий меҳнатга йўл қўйилмайди Мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаслиги миллий қонунчилик билан тартибга...