Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини таъминлаш Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегиясининг энг асосий ва устувор йўналишларидан биридир

Демократик давлат ва жамият етуклигининг асосий мезонларидан бири бу фуқароларнинг ҳуқуқий онг ҳамда маданият даражасидир. Бу ўз навбатида жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлашнинг энг муҳим шартларидан бири бўлиши қаторида, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги фаолият самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитасида “Ҳуқуқий билимларни ошириш куни” шиори остида “Маърифатли жамият сари” номли ҳуқуқий тарғибот тадбири ташкил этилди.

Мутасаддилар иштирокидаги тадбирда Қўмитанинг Юридек бўлим бошлиғи Турғунбой Санаев, Коррупцияга қарши комплаенс назорат бўлими бошлиғи Учқун Рўзиев, Қўмитанинг давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича масъул ходими Малика Абдуҳакимова маъруза қилди. М.Абдуҳакимова “Давлат тили тўғрисида”ги, “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги, “Реклама тўғрисида”ги қонунлар ва уларнинг мазмун-моҳияти, ижроси борасида маълумот берди.

Жамиятнинг қонунчилик даражаси, мавжуд қонунлардан аҳолининг хабардорлик даражаси ва ҳуқуқ нормаларига риоя қилиши ва уларни бажармаган шахсларга нисбатан муросасиз бўлиш ҳуқуқий маданиятни билдиради.

Қайд этилишича, ўзбек тилининг халқимиз ижтимоий ҳаётида ва халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини тубдан ошириш, униб-ўсиб келаётган ёшларимизни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларга садоқат руҳида тарбиялаш, мамлакатимизда давлат тилини тўлақонли жорий этишни таъминлаш бугуннинг долзарб вазифасидир.

Йиғилишда иштирокчиларга давлат тилининг замонавий ахборот технологиялари ва коммуникацияларига фаол интеграциялашувини таъминлаш хусусида маърўзалар тақдим этилди.

Шунингдек, Турғунбой Санаев ҳуқуқбузарликлар профилактикасида ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданиятнинг ўрни катта эканлиги, маърифатли жамиятни бунёд этишда ҳар бир инсон ўз ҳақ-ҳуқуқларини, шунингдек, мажбириятларини ҳам яхши билиши лозимлиги таъкидлади.

Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси Ахборот хизмати бўйича мутахассис Дилрабо Бобоева

Пресс-релиз

Пресс-релиз

Тошкент шаҳри атрофида жами 441 гектармайдонда “яшил белбоғ”лар барпо этилади Бугунги кунда бутун дунёда иқлим...