Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Ҳар бир соҳада коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳити яратилиши лозим

Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига кўра, давлат органлари ва ташкилотлари ходимларини онлайн очиқ танлов асосида ишга қабул қилиш, давлат ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш бўйича механизм ва ҳуқуқий асосларнинг яратилганлиги ва амалиётга татбиқ этиш, коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш, баҳолаш ва уларни камайтириш бўйича тадбирларини амалга ошириш каби вазифалар белгилаб берилган.

Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитасида ходимларнинг коррупцияга қарши курашишга оид ички тартиб-таомиллардан хабардорлиги ҳамда ушбу соҳада билим ва кўникмаларини ошириш бўйича тадбир ташкил этилди.

Маълумки, бугунги кунда коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизими жорий этилган.

Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитасида тизим ташкилотларида ISO 37001:2016 халқаро стандарти талабларига жавоб берувчи комплекс тизимни, ҳусусан, коррупцияга қарши курашиш тизимини жорий этиш ва ривожлантириш, ходимларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, жамиятда коррупцияга нисбатан тоқатсиз муносабатни шакллантириш, коррупциявий ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга барҳам бериш, уларнинг оқибатлари, сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш, коррупциявий ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилини таъминлаш каби масалалар юзасидан чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Ташкилот ходимларида ҳалоллик сиёсатини таъминлаш ва умуман жамиятда коррупцияга қарши курашиш маданиятини ошириш мақсадида юксак хулқ-атвор стандартларига мувофиқлик, шунингдек, лавозим мажбуриятларини бажариш чоғида ходимлар томонидан коррупциявий ҳаракатлар содир этилишига йўл қўймаслик мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги “ Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарорига мувофиқ 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб ишга қабул қилишни очиқ танлов асосида амалга ошириш ҳамда танлов доирасида ўтказиладиган синов тадбирларини интернет тармоғи орқали реал режимида кузатишни назарда тутувчи тартиб жорий этилиб, ижроси назорат қилиб борилмоқда.

Қўмитада ташкил этилган тадбирда мутахассислар коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш борасида ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

Қайд этилишича, коррупция — шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этишдир.

Фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги, очиқлик ва шаффофлик, тизимлилик ҳамда давлат ва фуқаролик жамиятининг ҳамкорлиги коррупцияга қарши курашишнинг асосий принципларидан ҳисобланади.

Бугунги кунда Қўмитада коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсати давлат дастурлари ва бошқа дастурлар асосида амалга оширилиши таъминланган.

Давлат дастурлари ва бошқа дастурлар Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида” ги қонунинг қоидаларини самарали ижро этилишини таъминлаш, коррупциянинг ҳолати ҳамда тенденцияларидан келиб чиққан ҳолда коррупцияга қарши курашиш бўйича комплекс ва тизимли чора-тадбирлар кўриш мақсадида ишлаб чиқилади ҳамда амалга оширилади.

Шунингдек, қўмитада тизимдаги коррупциявий хавф-хатар юқори бўлган бошқа соҳалар ҳамда лавозимларни аниқлаш ва баҳолаш, коррупциявий хавф-хатарга энг кўп мойил бўлган лавозимларни рўйҳатини шакллантириш бўйича ишлар олиб борилмоқда ва бу ишлар давом эттирилмоқда.

Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси Ахборот хизмати бўйича мутахассис Дилрабо Бобоева