Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Ўрмон хўжалиги соҳасида сўнгги йилларда амалга оширилган ишлар самараси қай даражада кечмоқда?

Ўрмон фонди ер майдонининг 85,5 фоизи (10 млн. 260 минг гектар) чўл, 13,2 фоизи (1 млн. 584 минг гектар) тоғ, 0,2 фоизи (24 минг гектар) водий, 1,1 фоизи эса (132 минг гектар) тўқай ҳудудларидан иборат.

Қайд этиш лозимки, ўрмон барпо қилиш, ниҳолхона ва кўчатхоналар ташкил этиш ҳамда кўкаламзорлаштириш тадбирлари учун дарахт ва буталарнинг уруғларини тайёрлаш соҳадаги асосий тадбирлардан бири ҳисобланади. Ушбу йўналишда ҳам кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, Орол денгизининг қуриган тубида 1 млн. 700 минг гектар майдонда чўл ўсимликларидан “яшил қопламалар” – ҳимоя ўрмонзорлари барпо этилди.

Ўтган 2017 йилда ўрмон фонди умумий ер майдони
10,5 млн. гектарни ташкил этган бўлса ҳозирги кунда 12 млн. гектарни ташкил этади. Яъни беш йилдан кўпроқ давр мобайнида амалга оширилган ўрмонлаштириш тадбирлари натижасида ўрмон фонди ер майдонлари 1,5 млн. гектарга кўпайтирилди.

2021 йилда 105 млн. туп ниҳол ва кўчатлар етиштирилган, ўсиш суръати 2 баробарга оширилган. Бундан ташқари, ўрмон фонди ер майдонларида жами тез ўсувчи 18 млн. туп кўчатлар етиштирилиб,
1500 гектар терак, павловния ва тез усувчи дарахтлар плантпциялари ташкил этилди.

Ўрмон ресурсларининг бой салоҳиятидан тўла-тўкис
ва оқилона фойдаланишни таъминлаш, ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, соҳага илғор илмий-техника ютуқларини жорий этиш, хорижий инвестицияларни фаол жалб этиш ва экологик туризмни ривожлантириш каби долзарб масалаларни ўз ичига қамраб олган изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.Жумладан, ўрмон барпо этиш ишлари ўтган 2021 йилда 671 минг гектар ер майдонда ўрмон барпо этилган.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 200 млн. тупдан кўпроқ қаламча, ниҳол ва кўчатлар экилди ҳамда республикамиз ҳудудларида жами 480 гектар ер майдонда “яшил боғлар” ва 407 гектар ер майдонда “яшил жамоат парклари” барпо этиш ишлари амалга оширилди. Ўтган даврда фойдаланилмаётган 68,8 минг гектар ўрмон фонди ер майдонлари жами 6 минг 892 та шартнома асосида жисмоний ва юридик шахсларга ижарага берилди. Натижада, 20 минг 204 та янги иш ўринлари яратилди.

Шунингдек, 2017 йилда 1,3 минг гектар ўрмон фонди ер майдонларида доривор ва озиқ-овқатбоп ўсимликларнинг маданий плантациялари барпо этилган бўлса, 2021 йилда 4 минг гектар ер майдонда барпо этилди.

2017 йилда 290 тонна дарахт ва буталар уруғлари жамғарилган. Доривор ўсимликлар хомашёсини тайёрлаш кўрсаткичи 2,5 баробарга оширилган.Ўрмон хўжаликларида чорва бош сони 2021 йилда хусусий сектор субъектлари билан биргаликда чорва бош сони 150 минг бошга етказилди.

Паррандачиликни ривожлантириш мақсадида амалга оширилган ишлар натижасида паррада бош сони 2021 йилда хусусий сектор субъектлари билан биргаликда 1 млн. бошга етказилган. Ўрмон фонди ерларида асалари оилалари сони ўтган 2021 йилда ушбу кўрсаткич хусусий сектор субъектлари билан биргаликда 200 минг тупга етказилди.

Ўтган даврда ўрмон фонди ер майдонларида экотуризм объектлари сони 272 тага етказилди ҳамда 30 та янги экомаршрутлар ишлаб чиқилиб, хариталари яратилди. Ҳозирги кунда ўрмон фонди ер майдонларида 124 та 386 млрд. сўмлик экотуризм лойиҳалари амалга оширилмоқда. Жумладан, халқаро молия ташкилотлари билан ҳамкорликда 2021 йилда 7 та грант лойиҳаси амалга оширилди ҳамда қиймати 9 млн. АҚШ долларига тенг 2 та минтақавий лойиҳа амалга оширилмоқда.

2022 йилда Жаҳон банки томонидан мамлакатимиз ўрмон хўжалиги соҳасига 142 млн. АҚШ доллари миқдорида имтиёзли кредит ажратилиши маъқулланди ҳамда 2023 йилда қиймати 40 млн. ЕВРОга тенг лойиҳаларни амалга ошириш бўйича музокаралар (Глобал экологик фонд (GEF), Европа инвестиция банки (EIВ), Жаҳон банки (WB)) олиб борилмоқда.
Таъкидлаш лозимки, Ўрмон хўжалиги соҳасида ишлаётган кадрлар салоҳиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўтган даврда олий маълумотли кадрлар салмоғи 12 фоиздан 25 фоизга, шу жумладан, олий маълумотли ўрмончи мутахассисларни ишга қабул қилиш кўрсаткичи эса 711 тага ёки 62 фоизга ошди. Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида қиймати 3,15 млрд. сўмлик 6 та лойиҳа амалга оширилди.

Хусусан, қуриган Орол денгизи тубининг турли тупроқ шароитларида жами 2 гектар майдонда ҳудуд иқлимига мос бўлган 15 турдан ортиқ чўл ўсимликларининг генофонди ҳамда Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти, Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш илмий-ишлаб чиқариш маркази, “Ўрмонлойиҳа” лойиҳалаш институти ташкил этилди.

Соҳа олимлари томонидан яратилган маҳаллий шароитга мос бўлган пистанинг янги 13 та навлари давлат реестрига киритилди ва 8 та давлат ўрмон хўжаликларида оналик боғлари ташкил этилди. Германия, Италия, Греция ва Туркия каби давлатлардан олиб келинган 76 турдаги ёғочбоп дурагай терак навларидан истиқболли турлари танлаб олиниб, республиканинг бир қатор ҳудудларида етиштириш жорий этилди. Ёғочбоп ўрмон маҳсулотларини кўпайтириш мақсадида хорижий давлатлардан тез ўсувчи теракнинг янги 6 тури ва павловниянинг 2 та дурагайлари олиб келиниб, “ин-витро” лабораториясида кўчатларини етиштириш йўлга қўйилди.

Ўрмон хўжалиги соҳасига чет эл молиявий, моддий, интеллектуал
ва бошқа ресурсларини, замонавий технологияси ва бошқарув соҳасидаги тажрибасини жалб этиш ва улардан омилкорлик билан фойдаланиш мақсадида ўрмон хўжалиги ривожланган АҚШ, Россия Федерацияси, Туркия, Хитой, Корея Республикаси, Япония, Эрон ва бошқа хорижий давлатлар билан ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланди.

Жумладан, ўтган даврда Туркия (Ахмат Ялвач), Жанубий Корея (Профессор Ли Дак Су) ва Япония (Такеда Ясуке)дан 3 нафар эксперт узоқ муддатга мамлакатимизга халқаро эксперт мутахассис сифатида жалб қилинди. Ўрмон хўжаликларининг ялпи даромади 2017 йилда 73,6 млрд. сўмни ташкил этган бўлса, ушбу кўрсаткич 2021 йилда 265 млрд. сўмга етказилди.

Қўшимча резервлардан фойдаланиш орқали ўрмон иқтисодини диверсификация қилиш ҳисобига, 2022 йилда ялпи даромадни 300 млрд. сўмга етказиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, 10 мингта янги иш ўринлари яратилади.

Илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини кучайтириш мақсадида Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти тизимида 1 та филиал, 5 та тажриба станцияси ва 2 та илмий марказлари ташкил этилди.

2022 йил якунига қадар 230 минг гектар ер майдонда ўрмонзорлар, 2,5 минг гектар майдонда иҳота дарахтзорлари барпо этилади, 1,2 минг тонна уруғ тайёрланиб, 113 млн. дона иқлим шароитига мос дарахт ва буталарнинг ниҳол ва кўчатлари (шундан павловния 5 млн. дона, терак 15 млн. дона, тут 40 млн. дона) етиштирилиши режалаштирилган.

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, ўрмонлаштириш тадбирлари учун талаб этиладиган уруғлик материалларини тайёрлаш учун оналик плантациялар майдонларини янада кенгайтириш талаб этилади.

Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси Ахборот хизмати бўйича мутахассис Дилрабо Бобоева

Муносабат

Муносабат

Мажбурий меҳнатга йўл қўйилмайди Мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаслиги миллий қонунчилик билан тартибга...