Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Иҳота дарахтзорлари иқлимни мўътадиллаштириб гармсел шамолларидан табиатга ва экинларга зарар етказишдан асрайди

Ҳар бир ҳудуднинг иқлим шароитига мос кўчатларни кўпайтириш ва етказиб бериш Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг асосий вазифаларидан биридир. Бугунги кунда соҳа мутасаддилари томонидан дарахтларни парваришлаш, суғориш, зараркунандалардан ҳимоя қилиш бўйича зарурий тизим йўлга қўйилган. Экилган кўчатлар ва уларни парвариш қилиши тизими назорат қилиб борилади.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси мутахассислари томонидан Навоий вилояти Навбаҳор Конимех туманларида қишлок хўжалиги ерлари атрофида 2019-2022 йил экилган иҳота дарахтларини парвариш қилиш экилган кўчатларни ўғитлаб, шарбат асосида суғориш кўчатларни муҳофаза қилиш фуқаролар томонидан қилинаётган пайхонди олдини олиш, агротехник тадбирларни вақтида олиб бориш бўйича семинар ташкил этилди. Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни парвариш қилиш, кесиш, кўчириб экиш ва компенсасиявий экиш тўғрисидаги низомга кўра, у давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни парвариш қилиш, хатловдан ўтказиш, кесиш, кўчириб экиш ва компенсасиявий экишни амалга ошириш тартибини белгилайди.

Ўрмонларни, хусусан, иҳотазорларни барпо этиш чўлланишга қарши курашишда асосий чоралардан бири ҳисобланади. Экилган иҳота дарахтзорлари иқлимни мўътадиллаштириб гармсел шамолларидан табиатга ва экинларга зарар етказишдан ҳамда қум ва тупроқ кўчишидан химоя қилади.
Жийда, қайрағоч ва тут каби дарахтлар ернинг захини олади, шўрланишни камайтиради ва тупроқ эрозиясини олдини олади. Бундан ташқари, пахтачиликда иссиқ гармсел шамолларидан, зарарли ҳашоратларини кўпайишидан ва экинларни баргларини қовжиратиб ҳосил ташлашдан ҳимоя қилади ва нам сақлайди. Дарахтларнинг сувга бўлган эхтиёжини аниқлаш учун парланиш, ёғингарчилик, сув шўрлигининг даражаси ва дарахтларни парваришлаш самарадорлигини билиш муҳим аҳамиятга эга.

Семинарда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Н.Ж.Бакиров Нурота Дўх, Навбаҳор Дўх, Конимех Дўх, Навоий Дўх, Хатирчи Дўх, Чўл ўрмончилигини ривожлантириш илмий маркази мутахассисларига иҳота дарахтларини шарбат асосида суғориш юзасидан ўз тавсияларини берди. Қайд этилишича, иҳота дарахтзорлари ўсаётган бўлсаю, лекин ҳолати қониқарсиз шох-шаббалари бир-бирига туташиб кетиб, уларнинг қатор ораларига ишлов беришнинг имкони бўлмаса, тўпроқ аерасиясини ёмонлаштиради, сув ўтказувчанлик хусусиятини йўқотади. Натижада ўсимликларнинг тепа қисми қурий бошлайди ва мутлоқо ўсишдан тўхтайди. Иҳота дарахтзорлари майдонларнинг тупроқ, иқлим ва жуғрофий жойлашишига қараб, барпо этилиш керак.

Семинарда Ўрмон ҳудудида жойлашган фермер хўжаликлари раҳбарлари, иш юритувчилари ва ходимларига иҳота ўрмонзорлари аҳамияти тўғрисида ва иҳота ўрмонзорларини парваришлаш юзасидан тушунтириш ишларини олиб борди.

Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси Ахборот хизмати бўйича мутахассис Дилрабо Бобоева

Ўрмон хўжалиги агентлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда Инсон ресурсларини бошқариш ходимлари учун 30 академик соатдан иборат “Янги Меҳнат кодексини ўрганиш” ўқув курслари ташкил этилди.

Ўрмон хўжалиги агентлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда Инсон ресурсларини бошқариш ходимлари учун 30 академик соатдан иборат “Янги Меҳнат кодексини ўрганиш” ўқув курслари ташкил этилди.

Мазкур ўқув курси дастурида янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида назарда тутилган масалалар, жумладан ишга жойлаштириш ва...