Ҳар бир ҳудуднинг иқлим шароитига мос кўчатларни кўпайтириш, парваришлаш ва етказиб бериш Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг асосий вазифаларидан биридир.
Давлатимиз раҳбари томонидан кўчатларни ҳудудий экология хусусиятларидан келиб чиқиб, тўғри ёндашган ҳолда экиш ва бу борада намунавий маҳаллаларни барпо этиш масаласи қатъий белгилаб қўйилган.
Тадқиқотларга қараганда, бир гектар ердаги дарахтлар бир кеча-кундузда 220-275 килограммгача карбонат ангидрид газини ютиб, 180-215 килограмм кислород ажратар экан. Бу миқдор ўртача 500 кишини кун давомида кислород билан таъминлашга етади. Маълумотларга кўра, тўртта дарахт бир кишининг кислородга бўлган кунлик эҳтиёжини қондиради. Буни бежиз келтирмадик. Хўш, шундай экан, мамлакатимизда яшил майдонлар яратиш, дарахтларни муҳофазалаш бўйича ишлар қандай бораяпти?..
Бухоро вилояти ўрмон хўжалиги бошқармаси мутасаддилари иштирокида Қоракўл давлат ўрмон хўжалигида тут уруғидан экиш, ҳамда хўжаликдаги мавжуд кўчат ва ниҳолхоналарни парваришини ўрганиш, парваришлаш билан боғлиқ агротехник тадбирларни ўтказилишини ташкил этиш бўйича СЕМИНАР ташкил қилинди.
Тут ниҳоллари ва кўчатларини етиштириш, тутзорлар барпо этиш тутчилик пиллачиликнинг муҳим соҳаси ҳисобланади. Тут тез ўсади, қурғоқчилик ва совуққа чидамли дарахт тури ҳисобланади.
Семинар давомида мутахассислар дарахтларни тўғри парваришлаш, айниқса тут дарахтини кўпайтириш, шу орқали ипакчилик саноти ривожига муносиб ҳисса қўшиш борасида ўз тавсиялари билан ўртоқлашди.
Семинар иштирокчилари кўчатларни вақтида суғориш, агротехника талаблари асосида парваришлашга оид ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олдилар.
Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси Ахборот хизмати бўйича мутахассис Дилрабо Бобоева


