Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Арча дарахти тинка-мадори қуриган, ҳорғинликда бўлган одамга малҳамдир

Маълумки, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида экилаётган дарахтларнинг жуда катта қисмини арча ташкил қилади.

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, арчаларни парваришлашда агротехник тадбирларни ўз вақтида ва тўлиқ бажариш (фосфорли, азотли, микроэлементлар Мастер, Кропшелд, Вегрутлар билан озиқлантириш) лозим. Кимёвий препаратлардан “Би-58”, “Багира” ва “Атилла”дан фойдаланиш тавсия қилинади. Ушбу препаратларни зараркунандаларнинг пайдо бўлиши билан биринчи ишлов ўтказилади ва зараркунанда буткул йўқолгунча ҳар ўн беш кунда кимёвий ишлов бериш керак.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси мутасаддилари томонидан Зомин миллий табиат боғида Суфа айланма ўрмон арчазорларини касалланишини олдини олиш ҳамда зараркунда ҳашоратларга қарши кимёвий ишлов бериш ишари ташкил этилди.

Маълумки, Ўзбекистон министрлар советининг 1976 йил 8 сентябрдаги 523 сонли қарорига асосан худудда алоҳида экологик, маданий ва эстетик қимматга эга бўлган табиий арчазорлар ва мажмуаларни, табиатни муҳофаза қилиш йўналишида рекреация ва туризм, илмий ва маданий мақсадларда сақлаб қолиш ҳамда улардан оқилона фойдаланиш юзасидан Зомин миллий табиат боғи ташкил қилинган. Ҳудудда уч турдаги қора, ўрик ва савр арчалари мавжуд. Бу ерда 700 турга яқин юксак ўсимликлар ўсади. Уларнинг 13 тури Ўзбекистон Республикаси «Қизил китоби»га киритилган, 48 тури Ғарбий Туркистон эндемик турлари ҳисобланади. Бугунги кунда қўриқхонада 105 оила 531 туркумга мансуб 1216 тур ўсимликлар учраб, уларнинг 21 тури Ўзбекистон Республикасининг “Қизил Китоби”га киритилган. Бу ерда шифобахш ўсимликларнинг 20 турдан ортиғи ўсади.

Зомин миллий табиат боғи Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига қарашли бўлиб, тасарруфидаги умумий ер майдони 23 894 гектарни ташкил этади. Арча дарахти тинка-мадори қуриган, ҳорғинликда бўлган одамга малҳамлик қилади. Шунингдек, арчанинг хўжаликдаги аҳамияти ҳам жуда катта. Мутахассислар арчалар парваришида агротехник тадбирларни ўз вақтида ва тўлиқ бажариш лозимлигини таъкидлади.

Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси Ахборот хизмати бўйича мутахассис Дилрабо Бобоева