Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Ўрмонлар бойликлар макони, уларни келажак авлодга етказиш эса муқаддас бурчдир!

Иқлим ўзгариши — кенг тарқалаётган, жадал ва тезлашиб бораётган жараёндир. Ғарбда яшовчилар учун ҳам сайёранинг исиш хавфи энди фақат чекка ҳудудларга таъсир қиладиган муаммо эмас. Дунёнинг деярли барча қисмида истиқомат қилаётган инсонлар иқлим ўзгариши натижасида юзага келаётган ҳодисаларни ўз таналарида ҳис қилишмоқда.

Маълумотларга кўра, юзага келаётган ноқулай иқлим сабабли Франция жануби, Испания ва Италиянинг Сардиния оролида кенг миқёсдаги ўрмон ёнғинлари натижасида минглаб гектар майдонлардаги ўрмон ва қишлоқ хўжалик ерларига зиён етган.

Мамлакатимизда экологик муҳитни яхшилаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиатни асраш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, мавжуд ўрмонларни асраш, ўрмонларни кўпайтириш юзасидан тизимли тадбирлар олиб борилмоқда.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раис ўринбосари Ғолибжон Қурбонов Андижон давлат ўрмон хўжалигида бажарилаётган ишларни кўздан кечирди.

Маълумки, Ҳукуматнинг 2020 йил 27 августдаги «Республикада тез ўсувчи ва саноатбоп павловния дарахти плантацияларини барпо қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига кўра, сув танқис, ер ости сувлари 30 метрдан пастда жойлашган фойдаланилмаётган захира майдонларда ҳамда ўрмон фондининг сув танқис ёки тупроғи шўр бўлган ерларида синов тариқасида 2020-2024 йилларда павловния плантациялари ташкил қилиниши белгилаб қўйилган.

Шунингдек, ипак қуртидан мўл ва сифатли пилла ҳосили етиштириш унинг озуқа базаси яъни тут плантациялари ва якка тартибда қаторлаб экилган тут дарахтларидан олинадиган баргга боғлиқдир. Уларни ўз вақтида агротехника қоидаларига амал қилган ҳолда парвариш қилаётган фермер хўжаликлари йилдан-йилга пилладан юқори ҳосил олмоқда.

Кейинги йилларда ипак қуртидан мўл ва сифатли ҳосил олиш учун якка тартибда қаторлаб экилган тут дарахтларига, хусусан баланд танали ва бута шаклида экилган тутзорларга ўз вақтида сифатли ишлов бериш ва туп сонини сақлаб қолишга жиддий эътибор бериш талаб этилмоқда.

Ғ.Қурбонов Андижон давлат ўрмон хўжалигида барпо этилган павловния дарахти плантацияларини ва кўчатхоналарда парваришланаётган тут кўчатларини кўздан кечирди. Раис ўринбосари бугунги аномал иссиқда дарахтларни парваришлаш юзасидан қандай агротехник тадбирлар бажарилиши кераклиги хусусида кўрсатмалари билан ўртоқлашди.

Ғ.Қурбонов соҳа вакилларига иқлим шароитлари ўзига хослиги билан бошқа минтақалардаги ўрмонлардан ажралиб турувчи ўрмонлар, айниқса, тоғлик ҳудудлардаги арчазорлар ва ёнғоқзорлар, мевали дарахтзорлар, қумлик майдонлардаги саксовулзорлар, дарё бўйларидаги тўқайзорлар нафақат инсонга моддий неъмат берувчи, балки уни турли табиий офатлардан муҳофаза этиш воситаси эканлигини айтди. Бугунги аномал иссиқда ёнғин чиқиши олдини олиш юзасидан хўжаликларда зарурий чора –тадбирлар амалга оширилиши лозимлигини қайд этди. Ўрмонлар бойликлар макони эканлигини, уларни келажак авлодга етказиш муқаддас бурчлигини таъкидлади.

Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси Ахборот хизмати бўйича мутахассис Дилрабо Бобоева

Ўрмон хўжалиги агентлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда Инсон ресурсларини бошқариш ходимлари учун 30 академик соатдан иборат “Янги Меҳнат кодексини ўрганиш” ўқув курслари ташкил этилди.

Ўрмон хўжалиги агентлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда Инсон ресурсларини бошқариш ходимлари учун 30 академик соатдан иборат “Янги Меҳнат кодексини ўрганиш” ўқув курслари ташкил этилди.

Мазкур ўқув курси дастурида янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида назарда тутилган масалалар, жумладан ишга жойлаштириш ва...