Коррупция шундай иллатки, уни бир ёки икки идоранинг саъй-ҳаракати билан йўқ қилиб бўлмайди. Қачонки, барча фуқароларимиз, жамият унга қарши биргаликда курашиб, унинг илдизларини йўқ қилишга киришилсагина ижобий натижага эришиш мумкин.
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги Миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармасида Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Коррупцияга қарши ички назорат бўлими мутасаддилари иштирокида ўқув семинари ташкил этилди.
Маълумки, соҳадаги ислоҳотлар коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш бўйича янги тизимли чоралар кўрилишини тақозо қилмоқда.
Қайд этилишича, бугунги кунда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасида коррупцияга қарши курашиш ишларини ташкил этиш мақсадида тегишли низом ва меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилмоқда.
Семинарда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси мутасаддилари А.Якубов ва У.Рўзиевлар сўзга чиқди ва иштирокчиларга бугунги кунда жамиятда адолатлилик ғояси, барчанинг қонун олдида тенглиги, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда Ўзбекистон учун коррупциянинг ҳар қандай шаклдаги кўриниши ислоҳотлар шиддатини сусайтириши билан хавфли кўринишга эга эканлиги тўғрисида ўз маърузларини тақдим этди.
Шунингдек, мутахассислар коррупция иллати шунчаки жиноят ёки ҳуқуқбузарлик эмас, балки маънавий бузилиш ҳолат эканлигини, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни кучайтириш лозимлигини таъкидлади.
Учрашув давомида давлатимиз раҳбарининг жорий йил 12 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг мазмун ва моҳияти юзасидан тушунчалар берилди.
Маълумот ўрнида таъкидлаш мумкинки, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг коррупцияга қарши курашиш сиёсати ходимлар орасида ҳамда жамиятда коррупцияга қарши курашиш маданияти даражасини ошириш мақсадида Қўмита ва тизим ташкилотларининг юқори ахлоқий меъёрларга содиқлигини, шунингдек, ходимларининг фаолиятида коррупциявий ҳуқуқбузарликларга муросасизлик ва уларни содир этилишига йўл қўймасликни акс эттиради.
Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси Ахборот хизмати бўйича мутахассис Дилрабо Бобоева

