Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Андижон вилоятида “Ўрмон хўжалиги ёшлари форуми”га старт берилди

Мамлакатимизда янги Ўзбекистонни барпо этишдек улуғ мақсадга эришиш йўлида асосий таянчимиз бўлган азму шижоатли ёшларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, уларга барча соҳаларда ўз иқтидори ва салоҳиятини тўлиқ намоён этиши учун зарур шароит ва имкониятлар яратиб бериш давлат сиёсатининг устувор йўналиши ҳисобланади.

Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини ҳамда ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини тубдан ислоҳ этиш мақсадида ҳамда бу борада кенг жамоатчилик, аввало, ёшлар вакилларининг таклиф ва мулоҳазаларини эътиборга олган ҳолда Андижон вилоятида “Ўрмон хўжалиги ёшлари форуми”га старт берилди. Форум 21-22-июль кунлари ўтказилиши режалаштирилган. Мазкур форумда Андижон ҳамда Наманган вилоятлари ўрмон хўжалиги ёшлари, меҳнат фахрийлари ва соҳа мутасаддилари иштирок этишиши кутилмоқда.

Қайд этиш лозимки, Ўзбекистон Республикасида ўрмон хўжалиги тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини 2020 — 2022 йилларда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”да қуйидаги соҳа ёш кадрларига имконият ва шарт-шароитлар белгилаб берилган. Хусусан, ўрмон хўжалиги соҳасини ёш ва замонавий фикрлайдиган малакали мутахассислар билан таъминлаш, уларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва иш шароитларини яхшилаш, соҳа учун олий маълумотли кадрлар тайёрлашни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, соҳада тайёрланадиган кадрлар учун муносиб таълим олиш шароитларини яратиш ҳамда соҳага ёш ва иқтидорли кадрларни жалб қилиш каби вазифалар шулар жумласидандир.

Форумда бир қанча учрашув, суҳбат, беллашув ва бошқа тарғибот тадбирлари ўтказилади.

Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси Ахборот хизмати бўйича мутахассис Дилрабо Бобоева

Биз зўравонликка қаршимиз!

Биз зўравонликка қаршимиз!

Аёл ожиза, бироқ кучли, аёл заифа, аммо иродали! Унинг иродаси олдида лозим бўлса буюклар бош эгади. Азалдан эркаклар...