Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги раиси томонидан Сурхондарё вилоятида ташкил этилган сайёр қабулда ҳар-бир мурожаат ўрганиб чиқилди

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасида мурожаатлар билан ишлашнинг натижадорлигини ошириш ҳамда ўз фаолияти йўналиши бўйича келиб тушаётган тизимли муаммоларни аниқлаб, уларни жойларга чиққан ҳолда ҳал этиш чоралари кўрилиб, ҳудадларда сайёр қабуллар ташкил қилиниб келинмоқда.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси марказий аппаратига 2022 йил I ярим йиллигида жисмоний ва юридик шахслардан жами 495 та мурожаат келиб тушган. Ҳисобот даврида барча мурожаатларни кўриб чиқиш назоратга олинган.

Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларининг асосий қисми; жумладан, 4,7 % ўрмон хўжалиги ташкилотлари раҳбарлари ва ходимларининг фаолияти, 58,8 %-ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш ва шартномалар тузилиши, 2,4 % – ўрмон хўжалигини ривожлантириш бўйича таклифлар, 2 % – ўрмон хўжалиги фаолияти, 1,4 % – ўрмон хўжалигига инновацион технологияларни жорий этиш, 11,6 % – ижтимоий, 6,8 %-инвестицияларни жалб этиш ҳамда экотуризмни ривожлантириш соҳаларига тегишлидир.

Ҳудудлар кесимига кўра, мурожаатларнинг 18,2 % Қашқадарё, 13,1 % Самарқанд , 16,6 % Сурхондарё, 8 % Навоий, 10 % Тошкент ҳамда 6, 1 % Фарғона вилоятлари аҳолисига тўғри келади.

Мурожаатларни ўрганиш, аҳоли билан яқиндан мулоқот қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги раиси Низомиддин Бакиров томонидан Сурхондарё вилоятида сайёр қабул ташкил этилди.

Сайёр қабул жараёнида Н.Бакиров мурожаатлар юзасидан фуқароларнинг ечимини топмай келаётган муаммолари ва таклифларини ўрганиб чиқди. Сайёр қабул жараёнида мурожаатлар ўрнатилган тартибда ўрганилди, таклиф берилди ва аксарият мурожаатлар ижобий ҳал этилди.

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, бугунги кунга қадар келиб тушаётган мурожаатлар асосан ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш, ижара шартномаларининг тузилиши, экотуризмни ривожлантириш мақсадида ер ажратиш масаласи ўртага ташланган.

Сайёр қабулда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Низомиддин Бакиров мутасаддиларга ҳақли эътирозларга сабаб бўлаётган муаммоларни зудлик билан бартараф этиш юзасидан кўрсатма ва тавсиялар берди.

Алоҳида таъкидлаш керакки, ижтимоий тармоқларда фуқароларнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлаётган муаммоларни ҳам зудлик билан бартараф этилишини таъминлаш мақсадида соҳа масъуллари томонидан ижтимоий тармоқлар ҳамда бошқа оммавий ахборот воситалари орқали ўз вақтида муносабат билдирилмоқда.

Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси Ахборот хизмати бўйича мутахассис Дилрабо Бобоева