Ўрмонлар хайвонот олами кўпаядаган, ўсимлик олами ўсадиган табиий ландшафтнинг асосий кўринишидир. Ўзбекистоннинг асосий қисми чўл ҳудудидан иборат, демак табиийки ўрмонларнинг асосий қисми ҳам чўл ҳудудларида жойлашган.
Республикамиздаги умумий ўрмон фонди ер майдони 12 млн гектар, шундан чўл минтақаси 82 фоиз, тоғ ҳудуди 15 фоиз, қолган 3 фоизи водий ва тўқай ҳудудларидан иборат. Табиий ўрмонзорларнинг асосий қисми 80 % (1.76 млн га) чўл ҳудудларига, қолган 20 фоизи тоғ ҳудудларига ва қисман водий-тўқай ҳудудларига тўғри келади.
Мутахассисларнинг сўзларига кўра, тоғли худудлардаги дарахтлар намликни жуда яхши сақлайди, текисликка нисбатан доимий 50 мм ва ундан ошик намлик булиб туради. Бунинг сабаби дарахтлар илдизи ва сояси билан намликни саклайди ва хар хил турдаги усимликлар усишига сабаб булади.
Хусусан, иҳота ўрмонзорлари қишлок хўжалиги ерларида ўсимликларини шамолдан асрайди ва ҳосилдорликни оширишга жуда катта ёрдам беради.
Жиззах вилояти ҳудудларида ҳам қишлоқ хўжалиги ерлари атрофларида барпо этилган иҳота дарахтлари ҳатоларини тўлдириш ишларини амалга ошириш жараёнлари амалга оширилмоқда. Бунда, асосан ёпиқ илдизли кўчатлардан фойдаланилмоқда.
Жиззах вилояти Ш.Рашидов тумани У.Хатамов СИУ ҳудудидаги фермер хўжаликлари дала четларига Жиззах давлат ўрмон хўжалиги томонидан 2018-2019-йилларда экилган иҳотазорларни бугунги кундаги ҳолати ҳамда ташкил қилинган иҳотазорларнинг қишлоқ хўжалиги экинларини ҳосилдорлигини оширишдаги аҳамияти тўғрисида кўргазмали семинар ташкил килинди. Семинарда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси мутахасислари, хўжалик раҳбарлари ҳамда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мутахасислари иштирок этди.
Семинарда ўрмон ҳудудида жойлашган фермер хўжаликлари раҳбарлари, иш юритувчилари ва ходимларига иҳота ўрмонзорлари аҳамияти тўғрисида тушунтириш ишларини олиб борди.шунингдек, учрашувда ўрмон фонди ерларини ўзлаштиришга ҳам субсидия ва имтиёзлар жорий этиш, хусусан, суғориш насослари харид қилиш, қудуқлар қазиш ишларини молиявий қўллаб-қувватлаш муҳимлиги таъкидланди.
Қайд этилишича, қурғоқчил ҳудудларда саксовул, қандим, черкез каби ўсимликлардан иборат ўрмонзорлар барпо этилиши ҳамда чўл зоналарда озуқабоп ҳисобланган чогон, терескан, боялич, қайроук каби ўсимликлар кўпайтирилиши чўлланишга қарши курашиш имкониятини бериш билан бир қаторда биохилма-хилликни сақлашга, чорвачиликни ривожлантиришга, иқлим ўзгаришларига мослашишга, экотизим барқарорлигини таъминлашга, хизмат қилади.
Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, иҳота ўрмонзорлари катта миқдорда намликни транспирациялайди. Иҳота ўрмонзорларнинг ерни қурутиш қобилияти суғориладиган ерларда биологик жараён сифатида фойдаланилади. Каналлар атрофдаги ерларнинг ер ости сувлари ер юза қисмига нисбатан ости суви сатҳини 3 м чуқурликгача пасайтиради.
Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси Ахборот хизмати бўйича мутахассис Дилрабо Бобоева
