Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Ҳудуднинг иқлимига мос, кам сув талаб қиладиган кўчатларни танлаб, уларни етарли миқдорда етиштириш учун кўчатхоналар кўпайтирилади

Жойларда мавжуд ўрмонларни қўриқлаш, ҳимоя қилиш, иқлим шароитдан келиб чиққан ҳолда тоғ, чўл, водий ҳудудларида шамол, тупроқ эрозиясига қарши ҳимоя ўрмонзорларини барпо қилиш ва унга оид тадбирларни амалга ошириш, экологик вазиятни яхшилаш ва унинг салбий оқибатларини олдини олиш, табиатни асраб-авайлаш Ўрмон хўжаликларининг асосий вазифасидир. Мамлакатимизда ўрмонзорлар 3,2 миллион гектарни ташкил этади. 2024 йилга бориб ўрмонзорлар майдонини 6 миллион гектарга етказиш кўзда тутилган.

Манзарали, мевали, ноёб дарахт ва бута уруғларини жамғариш кўрсаткичи 2024 йилга бориб 700 тоннага етказилади. Бунда кўкаламзорлаштириш ва иҳота дарахтзорларини барпо қилиш мақсадида барча турдаги манзарали, тез ўсувчи дарахт ва буталарнинг ниҳол ҳамда кўчатларини етиштириш учун 115 тонна, чўл ўсимликлари кўчатларини етиштириш ва уруғдан ўрмон барпо қилиш тадбирлари учун 520 тонна ва даромад келтирувчи мевали, ёнғоқ мевали дарахтларнинг кўчат ва ниҳолларини етиштириш учун 65 тонна уруғлик захираси шакллантирилади.

Бухоро вилояти Ўрмон хўжалиги бошқармаси тизимидаги “Нефтчи” давлат ўрмон хўжалиги ҳамда Қоровулбозор давлат ўрмон хўжалигида кўчатхона ва ниҳолхоналар аҳволи, уруғдан экилган қайрағоч ниҳолхоналар парваришлари бўйича семинар ташкил этилди.

Қайд этилишича, манзарали дарахт, буталарнинг ниҳол ва кўчатларини етиштириш кўрсаткичи 2024 йилга бориб 115 миллион донага етказилади. Бунда кўкаламзорлаштириш, ўрмон ва иҳота дарахтзорларини барпо қилиш мақсадида етиштириладиган барча турдаги манзарали, ёғочбоп тез ўсувчи дарахт, буталарнинг ниҳол ва кўчатлари 73 миллион дона (шундан тут кўчатлари 20 миллион дона, чинор 10 миллион дона, қрим қарағайи 5 миллион дона, элдор қарағайи 3 миллион дона, қайрағоч 10 миллион дона, терак 20 миллион дона, павловния 5 миллион дона) ҳамда чўл ўсимликлари ниҳоллари 35 миллион дона, мевали ва ёнғоқ мевали кўчатлар 8 миллион дона етиштирилади.

Шунингдек, чўлланишга қарши ўрмонзорлар, эрозияга қарши иҳота дарахтзорлари ҳажми 2,8 миллион гектарга етказилади. 2020-2024 йилларда мелиорация объектлари атрофида ҳамда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни шамол ва сув эрозияларидан ҳимоялаш ҳамда ҳосилдорликни кўпайтириш мақсадида 12 минг гектар майдонда иҳота дарахтзорлари барпо этилади.

Семинарда мутахассисларнинг таъкидлашича, Бухоро вилояти Ўрмон хўжалиги бошқармаси тизимидаги Қоровулбозор давлат ўрмон хўжалигида жорий йилда барпо этилган иҳота дарахтзордарини парваришлаш бўйича барча агротехник чора-тадбирлар амалга оширилган.

Мазкур семинарда кўчатчиликни ривожлантириш, кам сув талаб қиладиган дарахт навларини кўпайтириш чоралари белгиланди.Таъкидланишича, келгусида ҳар бир ҳудуднинг иқлимига мос, кам сув талаб қиладиган кўчатларни танлаб, уларни етарли миқдорда етиштириш учун кўчатхоналар кўпайтирилади. Дарахтларни парваришлаш, суғориш, зараркунандалардан ҳимоя қилиш бўйича тизим яратилади. Ҳақиқий экилган кўчатлар ва уларни парвариш қилиши тизими назорат қилиб борилади.

Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси Ахборот хизмати бўйича мутахассис Дилрабо Бобоева

Муносабат

Муносабат

Мажбурий меҳнатга йўл қўйилмайди Мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаслиги миллий қонунчилик билан тартибга...