Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг амалиётга тадбиқ этилиши иқлим ўзгариши ва чўлланишга қарши курашиш бўйича бирлашиб ҳаракатланиш имконини беради

Маълумки, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тасарруфидаги давлат ўрмон фондининг умумий ер майдони 12 миллион гектарни, яъни Ўзбекистон Республикаси умумий ер майдонининг 26,7 фоизини ташкил қилади. Шундан Ўрмон фондининг 4,5 миллион гектари ўрмонзорлар майдони бўлиб, ўрмон билан қопланган ер майдони эса 3,3 миллион гектардан иборат.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги давлат ўрмон фондининг қарийб 86 фоизи чўл ҳудудларида жойлашганлиги боис, ўрмонлаштириш тадбирларини жадаллаштириш ҳамда ҳимоя ўрмонзорлари барпо этиш ҳажмларини кўпайтиришни талаб қилади.

Сўнгги йилларда республикада ўрмонлаштириш, кўчат экиш ишлари давлат сиёсати даражасига кўтарилди. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг амалиётга тадбиқ этилиши эса иқлим ўзгариши ва чўлланишга қарши курашиш бўйича барча ташкилотларнинг ҳаракатларини бирлаштириш имконини яратди.

Хусусан, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини самарали амалга ошириш, дарахт, бута кўчатлари экиш ва парваришлаш топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда бир қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамда Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси билан ҳамкорликда ўтган 2021 йил куз ҳамда 2022 йил баҳор мавсумларида республика ҳудудларида, жумладан автомобиль йўллари, дала четлари, барча аҳоли масканларида мевали ва манзарали дарахтлар, шунингдек, тез ўсувчи ва бошқа кўчатларни экиш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда тасдиқланди.

Қайд этиш лозимки, 2021 йил куз мавсумида “яшил макон” умуммиллий тадбири доирасида республикамиз бўйлаб жами 85 миллион дона дарахт ва бута кўчатлари экилиб, режа 114 фоизга бажарилди. Кўчат экиш тадбирлари 2022 йилнинг баҳор мавсумида ҳам давом эттирилиб, 127 миллиондан зиёд мевали, манзарали дарахт ва бута кўчатлари экилди ҳамда белгиланган топшириқ 101,6 фоизга бажарилди. Ушбу тадбирлар тизимли давом эттирилиши белгиланган.

Шунингдек, яшил ҳудудларни кўпайтириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг 186 та туман ва шаҳарларда 2022 йилда 584 гектар майдонда “яшил боғлар”, 184 та туман ва шаҳарлардаги 306 та объектларда 2022-2024 йилларда жами 1082 гектар майдонда янгидан “яшил жамоат парклари” барпо этилиши режалаштирилган.

Бугунги кунга қадар “яшил боғлар” ҳамда “яшил жамоат парклари” ташкил этиш бўйича туман ва шаҳар ҳокимликларининг тегишли қарорлари қабул қилиниб, жорий йилнинг баҳор мавсумида республикамиз бўйича 480 гектар майдонда “яшил боғлар” ҳамда 407 гектар майдонда “яшил жамоат парклари” барпо этиш ишлари амалга оширилди.

Соҳада тизимли ишларни давом эттириш мақсадида Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти томонидан ҳудудларга мос кўкаламзорлаштириш учун тавсия этиладиган дарахт-бута турларини экиш агротехникаси бўйича тавсияномалар ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилди. Ушбу майдонларга иқлим-шароитга мос сувсизлик ва қурғоқчиликка чидамли шумтол, қайрағоч, катальпа, япон сафораси, гледичия, тол, терак, жийда, тут, заранг, каштан, липа, эман, қайроғоч, акация каби дарахт ва бута турларини экишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси Ахборот хизмати бўйича мутахассис Дилрабо Бобоева

Ўрмон хўжалиги агентлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда Инсон ресурсларини бошқариш ходимлари учун 30 академик соатдан иборат “Янги Меҳнат кодексини ўрганиш” ўқув курслари ташкил этилди.

Ўрмон хўжалиги агентлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда Инсон ресурсларини бошқариш ходимлари учун 30 академик соатдан иборат “Янги Меҳнат кодексини ўрганиш” ўқув курслари ташкил этилди.

Мазкур ўқув курси дастурида янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида назарда тутилган масалалар, жумладан ишга жойлаштириш ва...