Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Коррупция- тараққиётга тўсиқ, миллий хавфсизликкга таҳдиддир!

Жамият ривожига, мамлакат тараққиётига жиддий тўсиқ бўлиб, соҳалар юксалишига бевосита таҳдид туғдирадиган асосий иллат – коррупциядир. Шу сабабли юртимизда коррупцияга қарши кураш чораларини кучайтириш, уни илдизи билан йўқ қилиш, бу борадаги ҳуқуқий асосларни янада мустаҳкамлашга жиддий эътибор қаратилмоқда.

Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси мутасаддилари ташаббуси билан Поп ИДЎХ да навбатдаги профилактик тадбир ташкил этилди.

Йиғилишда ижро ва тартиб интизом бўйича Наманган вилояти ўрмон хўжалиги бошқармаси бошлиғи Ж.Юлдашев коррупцияга қарши курашиш, мамлакатимизда жадал суръатларда олиб борилаётган ҳуқуқий ислоҳотлар шароитида ҳар бир инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини самарали ҳимоя қилиш ҳамда қонун устуворлигини таъминлаш масалалари хусусида ўз таклифлари билан ўртоқлашди.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, ўрмон хўжалиги соҳасида ҳам кадрларни ишга олиш масаласида умуман коррупцияни вужудга келтирувчи сабаблар бўлмаслигининг олдини олиш мақсадида кадрларни танлаш, ушбу фаолиятнинг очиқ ва ошкоралигини таъминлаш борасида бир қатор чора-тадбирлари амалга оширилмоқда.

Шунингдек,Ж.Юлдошев жамиятдаги ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир ўтказадиган, тараққиётга тўсиқ, миллий хавфсизликкга таҳдид саналадиган коррупцияга қарши муросасиз курашиш ва жамиятда қонун устуворлигини таъминлашга барча бирдек масъуллигини таъкидлади.

Йиғилишдан сўнг йиғилиш баённомаси тузилди, хўжалик касаба уюшма ходими томонидан барча хўжалик ходимларидан кафолат хатлари ёздирилди.

Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси Ахборот хизмати бўйича мутахассис Дилрабо Бобоева

Ўрмон хўжалиги агентлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда Инсон ресурсларини бошқариш ходимлари учун 30 академик соатдан иборат “Янги Меҳнат кодексини ўрганиш” ўқув курслари ташкил этилди.

Ўрмон хўжалиги агентлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда Инсон ресурсларини бошқариш ходимлари учун 30 академик соатдан иборат “Янги Меҳнат кодексини ўрганиш” ўқув курслари ташкил этилди.

Мазкур ўқув курси дастурида янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида назарда тутилган масалалар, жумладан ишга жойлаштириш ва...