Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Яшил майдонлар яратишга ҳар ким ўз ҳиссасини қўшмоғи керак

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида экологик ҳолатни яхшилаш, дарахтлар муҳофазасини самарали ташкил этиш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш чора-тадбирлари амалга оширилмоқда.

Ўрмонлаштириш ва ўрмонларни қайта тиклаш дастурлари доирасида исталган натижаларга эришиш учун узоқ муддатли инвестициялар ва бошқарув билан бир қаторда, пухта режалаштириш ҳамда доимий диққат-эътибор талаб этилади. Ўзбекистон каби сув тақчиллиги кузатиладиган мамлакатларда дарахтзорлар барпо этиш сув ресурсларига бўлган юкламани янада оширади. Ўрмончилик соҳаси мутахассисларининг таъкидлашича, дарахтзорларни барпо этишдаги асосий масала — бу дарахтларнинг қайси турларини экиш, қаерда ва қандай зичликда экиш ва бошқалар.

Маълумки, каттароқ дарахтлар ва буталарни экишда чуқурларнинг ҳажми кўчатларнинг катталиги ва маҳаллий тупроқ шароитларига боғлиқ бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳудудий бўлимлари ходимлари томонидан жойларда дарахтзорларни парваришлаш, ўғитлаш, бегона ўтлардан тозалаш ишлари бажарилди.

Жумладан, Жиззах вилояти Зомин туманида жойлашган Ўзбекистон СИУ хўжалигида экилган 8,4 гектар иҳота дарахтзорлари бегона ўтлардан тозаланди, суғорилди, ўғитланди.

Шунингдек, “Нефтчи” давлат ўрмон хўжалиги ходимлари томонидан Когон туманида ҳам дарахтзорларни парваришлаш ишлари олиб борилди.

“Ҳисор” ихтисослашган давлат хўжалиги томонидан 35 гектар майдонда барпо этилган дарахтзорлар парваришланди.

Хазорасп тумани Карвак массивидаги фермер хўжаликлари ҳудудига экилган иҳота дарахтзорларни кўздан кечириб агротехник тадбир тўлиқ ўтказилди.

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, иҳота дарахзорлари ўсаётган бўлсаю, лекин ҳолати қониқарсиз шох-шаббалари бир-бирига туташиб кетиб, уларнинг қатор ораларига ишлов беришнинг имкони бўлмаса, тўпроқ аэрациясини ёмонлаштиради, сув ўтказувчанлик хусусиятини йўқотади. Натижада ўсимликларнинг тепа қисми қурий бошлайди ва мутлоқо ўсишдан тўхтайди.

Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси Ахборот хизмати бўйича мутахассис Дилрабо Бобоева

Биз зўравонликка қаршимиз!

Биз зўравонликка қаршимиз!

Аёл ожиза, бироқ кучли, аёл заифа, аммо иродали! Унинг иродаси олдида лозим бўлса буюклар бош эгади. Азалдан эркаклар...