Тупроқни ҳимоя қилишни, табиат билан уйғун ривожланишини таъминлашнинг бир йўли – қишлоқ хўжалиги ҳудудларини ўрмонлаштириш, яъни иҳотазорлар тизимини барпо қилиш лозим. Бунга дала иҳотазорларини барпо қилиш, йўлларни ва суғориш тизимларини иҳоталаш, чўл ҳудудларида 1 ва 2 гектарлик ўрмонзорларни экиш киради. Иҳотазорлар тизими тупроқни емирилишдан ҳимоя қилади, унинг мелиоратив ҳолатини яхшилайди. Сизот сувларини буғлатиб, шўрланишнинг олдини олади, намликни сақлайди, иқлимни мўътадиллаштириб, қишлоқ хўжалиги экинларининг ўсишига муқобил шароит яратади ва ҳосилдорликни 15-20 фоиз оширади. Охирги йилларда кузатилаётган глобал иссиқликнинг ошиши ўсимликларнинг ривожланиши учун катта тўсқинлик бўлмоқда, уни иҳотазорлар ёрдамида муқобиллаштириш мумкин бўлади, экологик мувозанатни вужудга келтиради
Қашқадарё вилояти Қамаши туманида 2021-2022 йилларда мелиоратив объектлар атрофида ва қишлоқ хўжалиги ерларида Қамаши давлат ӯрмон хўжалиги томонидан иҳота дарахтзорларини барпо этиш бўйича семинар ташкил этилди.Семинарда вилоятдаги барча ўрмон хўжалик раҳбарлари ва бош ўрмончилар иштирок этди.Фермер хўжаликларининг қишлоқ хўжалиги ерларида иҳотазорлар барпо қилиш схемаси, экиш усуллари, парваришлаш, қўриқлаш, сақлаш ва иҳотазорларнинг қишлоқ хўжалиги хосилдорлигини ошириш бўйича аҳамияти тўғрисида тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди. Вилоят бўйича иҳотазорлар барпо қилиш ишларини тўлиқ ва сифатли қилиб парваришлаш чора-тадбирлари белгиланди.
Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ерлар деградациясига қарши курашиш бўйича вазифалар юклатилиб, махсус департамент ҳам ташкил этилган. Вазирлик ерлар чўлланиши, уларни тиклаш, экинларни алмашлаб экиш, ўрмонлар барпо қилишни мониторинг қилади ва мажбурий кўрсатмалар беради. Ерлар деградацияси ва чўлланиши, шу жумладан ерларни тиклаш, рекультивация ва мелиорация тадбирлари, яйловлардан алмашлаб фойдаланиш, уларни сақлаш ва фитомелиорациялаш, қишлоқ хўжалиги экинларини алмашлаб экиш, ўрмонлар ва иҳотазорлар барпо қилиш жараёнлари мониторинг қилади.
Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси Ахборот хизмати бўйича мутахассис Дилрабо Бобоева

