Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

2050 йилга бориб қурғоқчилик дунё аҳолисининг тўртдан уч қисмига таъсир қилиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда

Маълумки, Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2022 йил 10 июнь куни “Ерлар деградациясига қарши курашишнинг самарали тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини имзолади.

Ўзбекистон Осиё минтақасидаги давлатлар орасида биринчилар қаторида БМТнинг Чўлланишга қарши кураш конвенциясига аъзо бўлган. Ушбу Конвенция 1995 йил 31 августда Ўзбекистон парламенти томонидан ратификация қилиниб, 1996 йилдан кучга кирган. Бугунги кунда мазкур Конвенцияга 196 та давлат аъзо ҳисобланади. Қурғоқчилик – экинларнинг ҳосилдорлигини йўқолиши, ўрмон ёнғинлари ва сув танқислиги натижасида инсонлар ҳаётининг барбод бўлиши нуқтаи назардан энг дахшатли табиий офатлардан биридир. Сўнгги йилларда озиқ-овқат ва сув танқислиги, кучли қурғоқчилик туфайли юзага келган ўрмон ёнғинлари кучайган.

Ернинг таназзулга учраши ва иқлим ўзгариши натижасида кучайган қурғоқчилик айниқса шиддатли тус олмоқда. Бундай ташвишли ҳолат 2000 йилга нисбатан 29 фоиз кўп ва ҳар йили 55 млн. кишига таъсир қилади. Энг ачинарлиси, 2050 йилга бориб қурғоқчилик дунё аҳолисининг тўртдан уч қисмига таъсир қилиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ҳамкорликда мамлакатимизда амалга ошириладиган «Ўзбекистоннинг қурғоқчил экотизимларида ўрмонлар ва яйловларни барқарор бошқариш» лойиҳаси имзоланди. Учрашувда Н. Бакиров иштирок этди.

Мазкур лойиҳанинг мақсади Ўзбекистоннинг ер деградациясининг нейтрал мувозанати бўйича мажбуриятларини бажариш, ер ва ўрмон ресурсларини барқарор бошқариш ҳамда ландшафтни тиклашдан иборат бўлиб,лойиҳа 2022 йилдан 2026 йилгача амалга оширилиши режалаштирилган.

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, Бухоро ва Навоий вилоятларида ресурсларни бошқаришнинг такомиллаштирилган амалиёти қўлланиладиган ер майдони қарийб 225000 гектарни ташкил етади. Лойиҳанинг амалга оширилиши ерларнинг деградацияси мониторингини такомиллаштиришга ёрдам беради ва мамлакатимизда қўлланиладиган миллий ва global деградация кўрсаткичларини яхшилайди.

Мазкур лойиҳа ҳужжатининг имзоланиши ФАО ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Ўзбекистонда ер деградациясига қарши кураш самарадорлигини оширишга қаратилган биргаликдаги саъй-ҳаракатларининг бошланғич нуқтаси бўлади. Томонлар янги лойиҳанинг амалга оширилиши таназзулга учраган яйловлар ва қишлоқ хўжалиги ерлари муаммосини ҳал қилишга катта ҳисса қўшишига умид билдирди. Бу охир-оқибат одамларнинг турмуш даражасини яхшилашга, шунингдек уларнинг озиқ-овқат хавфсизлигини яхшилашга ёрдам беради. Ушбу лойиҳанинг имзоланиши ФАО ва Ўзбекистон ўртасидаги 20 йилдан ортиқ ҳамкорликка янги туртки беради.

Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси Ахборот хизмати бўйича мутахассис Дилрабо Бобоева

Ўрмон хўжалиги агентлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда Инсон ресурсларини бошқариш ходимлари учун 30 академик соатдан иборат “Янги Меҳнат кодексини ўрганиш” ўқув курслари ташкил этилди.

Ўрмон хўжалиги агентлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда Инсон ресурсларини бошқариш ходимлари учун 30 академик соатдан иборат “Янги Меҳнат кодексини ўрганиш” ўқув курслари ташкил этилди.

Мазкур ўқув курси дастурида янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида назарда тутилган масалалар, жумладан ишга жойлаштириш ва...