Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Ўзбекистонда чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш бўйича ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари амалга оширилмоқда

Маълумки, Ўзбекистоннинг 70 % ёки 31,4 миллион гектар ери қурғоқчил майдонлардан иборат бўлиб, улар асосан табиий шўрланган, кўчма бархан қумликлар ва қумликлар тарқалган ҳамда иссиқ гармсел шамоллари таъсиридаги ҳудудлардан иборатдир.

Орол денгизи сув сатҳининг қуриши туфайли Ўзбекистонда яна қўшимча 3 млн гектардан ортиқ майдонда Оролқум пайдо бўлди. Натижада, ушбу регионда экологик муҳит ёмонлашиб, чўлланиш жараёнлари янада кучайди ва кўплаб ижтимоий муаммоларни юзага келтирди.

Биргина Оролбўйи минтақасида жойлашган Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятларида 2000-2018 йиллар давомида 8 млн гектардан ортиқ ер майдонлари турли даражада шўрланди ва 1 млн га ер майдонларида эрозия холатлари кузатилди. Бу эса ушбу регионнинг 96 % ҳудудини ташкил этади. Чўлланиш таъсирида ушбу регион ҳудудларида етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлиги қарийиб 40-45 % гача камайиб кетди.

Чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши кураш ишларни самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги «Ўзбекистон Республикасида чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш бўйича ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги қарори қабул қилинди. Шунигдек, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан 2019 — 2023 йилларга мўлжалланган «йўл харитаси» ишлаб чиқилди ва Ҳукумат томонидан тасдиқланган. Бугунги кунда соҳада ушбу «йўл харитаси»га асосан тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Чўлланишга қарши курашиш мақсадида Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига ҳам республикада чўлланишнинг олдини олиш, ўрмонларни қайта тиклаш ва иҳота ўрмонларини кўпайтириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, Ўзбекистонда чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш бўйича дастур ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этадиган вазирлик, идора ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ишларини мувофиқлаштириш каби қўшимча функциялар юклатилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси чўлланишнинг олдини олиш, қурғоқчиликка қарши курашиш, ўрмонларни қайта тиклаш ва иҳота ўрмонларини кўпайтириш бўйича юкланган вазифаларни самарали бажариш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хорижий ихтисослаштирилган ташкилотлар мутахассисларини зарур ҳолларда жалб қилади.

Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси Ахборот хизмати бўйича мутахассис Дилрабо Бобоева

Муносабат

Муносабат

Мажбурий меҳнатга йўл қўйилмайди Мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаслиги миллий қонунчилик билан тартибга...