Давлат рамзлари

Президент қарори билан ерлар деградациясига қарши курашишнинг самарали тизими яратилмоқда

Маълумки, мамлакатда ерлар деградациясига қарши курашиш ва унинг салбий оқибатларини юмшатиш, ҳудудларда чўлланиш ва қурғоқчиликнинг олдини олиш, биохилмахилликни асраб қолиш, тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш, деградацияга учраган ерларни қайта тиклаш, ушбу йўналишдаги илғор илмий ишланмалар ва инновациялардан кенг фойдаланиш асосида минтақаларни барқарор ривожлантиришга эришиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилган.

Хусусан, давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 10 июндаги “Ерлар дегредациясига қарши курашишнинг самарали тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Қарорида ҳам ерлар деградацияси жараёнлари билан курашиш бўйича давлат дастурлари ва истиқболга мўлжалланган стратегияларни ишлаб чиқиш, ягона электрон ресурс доирасида вазирлик ва идораларнинг ерлар деградацияси, чўлланиши ва қурғоқчиликнинг ҳозирги ҳолати ва унга қарши курашиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар тўғрисидаги маълумотларини тўплаш, ягона миллий ва халқаро индикаторлар ҳамда мезонларга мувофиқ замонавий технологияларни қўллаш йўли билан ерлар деградацияси ва чўлланиши, шу жумладан ерларни тиклаш, рекультивация ва мелиорация тадбирлари, яйловлардан алмашлаб фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги экинларини алмашлаб экиш, ўрмонлар ва иҳотазорлар барпо қилиш жараёнлари мониторингини юритиш ҳамда тупроқ, агрокимёвий, геоботаник тадқиқотлар, ерларни хатловдан ўтказиш, топографик-геодезик, картографик ишларни ўтказиш каби вазифалар белгилаб қўйилган.

Андижон давлат ўрмон хўжалигининг Марҳамат туманида жойлашган Марҳамат ўрмон бўлимида дегредацияга учраган ерларни қайта тиклаш мақсадида бир қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда.Жумладан, мутахассислар томонидан ерлар деградацияси жараёнларининг олдини олиш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқилди.

Шунингдек, деградацияга учраган ерларни қайта тиклаш, ушбу йўналишдаги илғор илмий ишланмалар ва инновациялардан кенг фойдаланиш асосида минтақаларни барқарор ривожлантиришга эришиш мақсадида ҳудудларда сув тармоқлари тортилиб, ишга туширилди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, “Ерлар дегредациясига қарши курашишнинг самарали тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Қарорига кўра, Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ҳам ерлар деградациясига қарши курашиш масалалари бўйича бир қанча қўшимча вазифалар юклатилган.

Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси Ахборот хизмати бўйича мутахассис Дилрабо Бобоева

Табиат билан ўзаро муносабатнинг сифатли асосини кафолатловчи ҳаёт тарзи ва атроф-муҳитга муносабатнинг янги тизимининг такомиллашуви экологик барқарорлик ҳолатига кафолат бўлади

Табиат билан ўзаро муносабатнинг сифатли асосини кафолатловчи ҳаёт тарзи ва атроф-муҳитга муносабатнинг янги тизимининг такомиллашуви экологик барқарорлик ҳолатига кафолат бўлади

Маълумки, “Биологик хилмахиллик” тушунчаси ердаги ҳаётнинг турли-туманлигини, ҳайвонлар, ўсимликлар, микроорганизмлар,...

“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги  Қонун давлат органларининг давлат хизматини тартибга солиш соҳасидаги асосий ваколатларини белгилаб беради

“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонун давлат органларининг давлат хизматини тартибга солиш соҳасидаги асосий ваколатларини белгилаб беради

«Инсонларнинг дарду ташвишларини ўйлаб яшаш – одамийликнинг энг олий мезонидир», «Халқ давлат идораларига эмас, давлат...