Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар «инсон-жамият-давлат» принципига асосланган

Маълумки, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди. Лойиҳада асосий қонуннинг 64 та моддасига 200 дан ортиқ ўзгартишлар киритиш ҳамда 16 та нормани ўз ичига олган 6 та янги модда (прим-моддалар) қўшиш таклиф этилмоқда.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасида «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» қонун лойиҳаси юзасидан йиғилиш ташкил этилди.

Мазкур йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Нариман Умаров ҳамда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси ўринбосари Шерзод Усмонов иштирок этди.

Тадбирда Конституциявий комиссия томонидан аҳоли фикр ва таклифларини қабул қилиш ишлари тизимли йўлга қўйилганлиги ҳамда юртимизда олиб борилаётган конституциявий ислоҳотларда нафақат олимлар, хуқуқшунослар, мутахассислар балки фуқароларнинг ўзи ҳам бевосита иштирок этишаётганлиги тўғрисида фикр ва мунозаралар олиб борилди.

Тадбир давомида Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси ўринбосари Ш.Усмонов ўз маърузасида халқимизнинг мамлакатда бўлаётган кенг кўламли ўзгаришларга бефарқ эмаслиги ҳамда фуқаролар ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси бўлишга интилаётганилиги тўғрисида ўз фикр мулоҳазаларини билдирди.

Таъкидланишича, Конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар «инсон-жамият-давлат» принципига асосланган бўлиб, миллий Конституциявий ўзликни акс эттиради ва амалдаги Конституциянинг барча бўлимларига туб ўзгартиришлар киритишни назарда тутади.

Давра суҳбатида Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ходимлари ҳамда иштирокчилари томонидан ҳам Бош қомусимизнинг 64 та моддасига 200 дан ортиқ ўзгартириш киритиш назарда тутилаётгани, шунингдек 6 та янги модда билан 16 та янги норма киритилаётгани бўйича ўз таклиф ва фикрларини билдирилди.

Тадбир масъул ходимлари ва иштирокчилари ўз нутқларида минглаб фуқаролар, нуроний ёшлар, турли миллат вакиллари, ўқитувчилар, тиббиёт ходимлари, тадбиркорлар, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, умуман жоножон мамлакат тақдирига бефарқ бўлмаган юртдошларимиз ўз таклифларини юбораётганлиги ҳамда ҳар бир инсон ушбу ҳужжатни меники, менинг конституциям дейиши, унда ўзини, оиласини, маҳалласини, жамият ва давлатни йиллар давомида безовта қилиб келган муаммоларни ечимини унда кўриши муҳимлгини таъкидлаб ўтди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, “Менинг Конституциям” онлайн платформасида фуқаролар ўз таклифларини ёзиб қолдиришлари мумкин. Таклифлар комиссиянинг Таклифлар билан ишлаш гуруҳи томонидан кўриб чиқилади ҳамда умумлаштирилган ҳолда Комиссия ҳузуридаги Йиғма ахборот-таҳлил гуруҳига юборилади. Шунингдек, таклифлар билдирган фуқаролар билан қайта алоқа ўрнатилиб, уларга тегишли жавоб қайтарилади. Таклифлар бўйича тайёрланган хулоса ҳар ҳафтада камида бир маротаба Комиссия аъзолари томонидан кўриб чиқилади. Муҳокама натижалари бўйича Конституцияга киритилиши мумкин бўлган таклифлар сараланиб, тегишли лойиҳа шакллантирилади.

Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси Ахборот хизмати бўйича мутахассис Дилрабо Бобоева