Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти ходимлари “Экология, атроф-муҳитини муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалигида инновациялар ҳафталиги” да муносиб эътироф этилди

Маълумки, пойтахтимизда “Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалигида инновациялар ҳафталиги” ташкил этилди. Тадбирда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси вакиллари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро Инновация маркази ва соҳавий илмий-тадқиқот институтларнинг олимлари ўз инновацион ғоя ва ишланмалари, инновацион маҳсулотлари билан иштирок этдилар.

Қайд этилишича, 2021-2022 йилларда Атроф муҳит муҳофазаси, ўрмон хўжалиги йўналишида умумий қиймати 53,95 млрд сўм бўлган 41 та (8 та инновацион, 32 та амалий, 1 та фундаментал) лойиҳалар молиялаштирилган. Бундан ташқари, хорижий ҳамкорлар билан биргаликда бир нечта халқаро илмий лойиҳалар амалга оширилмоқда. Жумладан, Германия давлатининг Заксен-Ляйнен нотижорат ташкилоти ўртасида тузилган меморандум асосида Германия давлатининг CASIB ташкилоти томонидан амалга оширилаётган CLIENT II дастури доирасида “Қорақалпоғистон Республикаси (Мўйноқ тумани)даги шўрланган ерларда қишлоқ хўжалик экинларининг интодукция қилинган хом ашёси (Apocinum/Кутра ўсимлиги) ёрдамида рекультивация қилиш ва пахтага муқобил равишда тўқимачилик қийматини яратиш” мавзусидаги 3 йиллик амалий лойиҳа бажарилиши кўзда тутилган.

Тадбирда соҳа мутахассисларнининг сўзларига кўра, турли экотизимлар кесимида сув ва шамол эрозиясини олдини олишга қаратилган ва интенсив ўсиш хусусиятига эга дарахт-буталар ёрдамида шамол оқимини сусайтирувчи ярусли ихота ҳалқаларини ҳосил қилувчи технологиялар яратиш борасида тадқиқотлар олиб борилмоқда.

Шунингдек, мазкур йиғилиш сўнггида Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтининг бир қатор ходимлари ҳафталикда фаол иштирок этганлари муносабати билан махсус сертификатлар билан тақдирландилар.

Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси Ахборот хизмати бўйича мутахассис Дилрабо Бобоева