Коррупция ҳар қандай давлат, ҳар қандай жамиятни кемирувчи иллат. Инсоният бутун ривожланиш тарихи давомида турли технологияларни ихтиро қилди, кўплаб давоси бўлмаган касалликларга даво топди. Афсуски, коррупцияга қарши аниқ бир дори йўқ. Уни фақатгина тизимли кураш орқали йўқ қилиш мумкин. Бу дунё тажрибасида ўз исботини топган.
Хўш, мамлакатимизда ўрмончилик тизимида коррупцияга қарши курашиш қай аҳволда? Бу йўналишда инновацион технологиялар қўлланяптими?
Ўрмон хўжалиги давлат Қўмитаси раисининг 2022 йил 20 июндаги “Коррупцияга қарши курашиш” бўйича мурожаатномаси юзасидан 2022 йил 23 июнь куни Бухоро вилояти Олот давлат ўрмон хўжалиги раҳбари ва хўжалик ходимлари иштирокида йиғилиш ташкил этилди.
Йиғилиш иштирокчиларига мазкур мурожаатнома ўқиб эшиттирилди ҳамда унинг мазмун-моҳияти тушунтирилди. Ходимларга иш фаолиятида коррупция ҳолатларига йўл қўймасликлари, иш юритиш стандартларига, коррупсия қарши тамойилларга оғишмай риоя қилишга, ҳар қандай эҳтимолий қонунбузарликлар ҳақида хабар беришга ва агар шубҳа туғилса саволлар билан мурожаат қилишлари шу қаторда, коррупция ҳолатларга йўл қўйилиши натижасида юзага келадиган оқибатлари тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди. Иш фаолияти мобайнида фуқаролар билан ўзаро муносабатда хуш муомалада бўлишлар лозимлиги айтиб ўтилди.
Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, коррупция давлатнинг конституциявий асосларини, қонун устуворлигини заифлаштиради, пировардида, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига олиб келади. Келгусидаги мақсад эса коррупциянинг туб илдизини қирқиш баробарида жамиятда қонун ва адолат устуворлигига эришишдир.
Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси Ахборот хизмати бўйича мутахассис Дилрабо Бобоева
