Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси Конституцияга ўзгаришлар киритилиши юзасидан таклифларини билдирди

Мамлакатимизда ўрмон хўжалиги тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини амалга ошириш, ўрмон хўжалигида илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш, илмий-тадқиқот ишларини рағбатлантириш ҳамда халқаро стандартлар даражасига мос илғор хорижий тажрибага эга бўлган кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида бир қанча вазифалар белгилаб қўйилган.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва Экологик партияси билан биргаликда констициявий ислоҳотларни биргаликда амалги ошириш бўйича бугуннинг долзарб масалалари, келгусидаги режалар хусусида давра суҳбати ташкил этилди.Тадбирда конституцияга ўзгаришлар ва таклифлар киритилиши юзасидан тавсиялар ишлаб чиқилди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини эълон қилди. Лойиҳада асосий қонуннинг 64 та моддасига 200 дан ортиқ ўзгартишлар киритиш ҳамда 16 та нормани ўз ичига олган 6 та янги модда (прим-моддалар) қўшиш таклиф этилмоқда.

Шунингдек, Президентнинг 2020 йил 6 октябридаги “Ўзбекистон Республикасида ўрмон хўжалиги тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида кейинги 10 йилликда ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шу жумладан, янги ўрмонзорлар барпо этиш, иш ўринларини ташкил этиш, ўрмонлардан қўшимча фойдаланишни рағбатлантириш, илмий тадқиқот фаолиятини кучайтириш мақсадида ўрмон фонди ерлари фойдаланувчиларини қўллаб-қувватлаш кўзда тутилган.

Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси Ахборот хизмати бўйича мутахассис Дилрабо Бобоева