Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитасида тозалаш ва санитария ишлари доимий равишда ташкил этилади

Қонунчиликка кўра, ўрмон хўжалиги ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш тартиби белгилаб қўйилган.Жумладан, ходимларнинг гигиеник ҳимояси ишлаб чиқариш муҳитининг хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларидан жамоавий ва якка тартибдаги ҳимоя воситаларидан фойдаланиш орқали таъминланади.

Шунингдек, уларнинг ишлаб чиқариш хоналари ва иш жойларининг ҳаво муҳитини нормаллаштириш воситалари меъёрида сақланади.Қўмита ходимлари биргаликда қўмита биносида тозалаш ишларини амалга ширади.Хусусан, қўмита ҳовли жойи, кўчалари, бино атрофи тозаланади, ерларга ва дарахтларга ишлов берилади. Якка тартибдаги ҳимоя воситаларидан фойдаланадиган ходимлар уларнинг қўлланилиши, ҳимоя хусусиятлари ва амал қилиш муддати тўғрисидаги маълумотлар билан доимий равишда таништирилиб борилади. Тегишли тартибда ташкилотларда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш амалга оширилади. Даврий тиббий кўрикларнинг ўз вақтида, сифатли ўтказилиш чоралари кўрилади.

Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси Ахборот хизмати бўйича мутахассис Дилрабо Бобоева