Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

“Барқарор ўрмон ландшафтларини тиклаш” лойиҳаси мамлакатнинг экологик барқарорлигини оширишга хизмат қилади

Маълумки, мамлакатнинг турли ҳудудларида ландшафтлар барқарорлигини ошириш ва ўрмонларни қайта тиклаш, шунингдек, Ўзбекистоннинг халқаро табиий зоналарни тиклаш ҳамкорлигини ривожлантирувчи лойиҳани молиялаштириш учун Жаҳон банки ижрочи директорлар кенгаши тосонидан Ўзбекистонга 142 млн долларлик имтиёзли кредит ажратилиши режалаштирилган.

Лойиҳанинг мақсади чўлланиш ва ер деградациясининг олдини олиш, шунингдек, иқлим ўзгариши оқибатларига тайёрлигини кўтариш орқали ландшафтларнинг барқарорлигини оширишдан иборат. Лойиҳани амалга ошириш учун Жаҳон банки гуруҳига кирувчи Халқаро тараққиёт ассоциацияси (ХТА) Ўзбекистон ҳукуматига паст фоиз ставкасида, қайтариш муддати 30 йил, шундан беш йили имтиёзли давр бўлган кредит тақдим этади.

ФАОда «Барқарор ўрмон ландшафтларини тиклаш” лойиҳаси тахлилий гуруҳ раҳбари IGIS ташкилоти вицепрезиденти Ҳудонг Ли жамоаси билан учрашув бўлиб ўтди.Учрашувда ФАО томонидан АКТ ривожланишига каратилган лойиҳалар туғрисида маълумотлар берилди.

Қайд этилишича, «Ўзбекистонда тоғ ва водий ўрмонларини барқарор бошқариш» лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳамда БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) томонидан Глобал Экологик Фонд (GEF) молиявий кўмагида амалга оширилмоқда.

ФАО/ГЭФ «Ўзбекистонда тоғ ва водий ўрмонларини барқарор бошқариш» лойиҳаси доирасида яратилган ГИС лаборатория ва Маълумотлар марказининг фаолияти, олиб берилган ускуна ва жиҳозлар, ўрмон соҳасидаги мутахассиларини замонавий дастурлар оркали тайёрланган информацион тизимларни бошқариш мутахасислари тўғрисида маълумотлар берилди.

Бугунги кунда Ўзбекистонда ўрмонларнинг деградацияга учраши кузатилмоқда, шунингдек, ўрмон майдонларининг табиий кўпайиши, ўрмонларни қайта тиклаш ва ўрмон барпо этиш борасидаги режаларга тўсқинлик қилувчи умумий таҳдидлар хавф солмоқда.

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, дастурларнинг устувор йўналишларидан бири мамлакатнинг экологик барқарорлигини ошириш ҳамда иқлим ўзгаришининг иқтисодиётга ва одамларнинг турмуш тарзига таъсир кўрсатадиган оқибатларига жавоб чораларини кўришга тайёр бўлишдир.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, мамлакатимиз ўрмонлари кам бўлган мамлакат. Ҳисобларга кўра, улар 3,6 млн гектарни эгаллайди, бу мамлакатдаги барча ер майдонларининг 8,6 фоизига тўғри келади. Ушбу кўрсаткични ошириб бориш ўрмончиларнинг бош мақсадидир.

Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси Ахборот хизмати бўйича мутахассис Дилрабо Бобоева

Ўрмон хўжалиги агентлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда Инсон ресурсларини бошқариш ходимлари учун 30 академик соатдан иборат “Янги Меҳнат кодексини ўрганиш” ўқув курслари ташкил этилди.

Ўрмон хўжалиги агентлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда Инсон ресурсларини бошқариш ходимлари учун 30 академик соатдан иборат “Янги Меҳнат кодексини ўрганиш” ўқув курслари ташкил этилди.

Мазкур ўқув курси дастурида янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида назарда тутилган масалалар, жумладан ишга жойлаштириш ва...