Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

“Барқарор ўрмон ландшафтларини тиклаш” лойиҳаси ўрмончилик ривожига хизмат қилади

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Халқаро алоқалар ва экотуризмни ривожлантириш бошқарма бошлиғи Абдувоҳид Заҳадуллаев IGIS ташкилоти вицепрезиденти Ҳудонг Ли жамоаси билан учрашди.

Мазкур учрашувда Жаҳон банки ижрочи директорлар кенгашида тасдиқланган “Барқарор ўрмон ландшафтларини тиклаш” лойиҳасининг 4 та компонентининг бири бўлган ахборот коммуникация технологияларини ривожлантиришнинг илк қадамлари бўйича қуйидаги 3 та асосий мақсад муҳокама қилинди.

Қайд этилишича, “Барқарор ўрмон ландшафтларини тиклаш” лойиҳасининг амалга оширилиши соҳада белгиланган мақсадларга эришишга хизмат қилади.

Учрашувда мутахассислар иштирокида Ўзбекистонда ўрмон хўжалиги тизимларини аниқлаш, ўрмон маълумотларини бошқариш ҳолатини ўрганиш, Корея ўрмон АКТ тизимининг Ўзбекистонга қўлланилиши таҳлили каби масалалар муҳокама этилди.

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Халқаро алоқалар ва экотуризмни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи А.Заҳадуллаев ўз маърузасида Ҳудонг Ли жамоаси билан ҳамкорликнинг келгусидаги истиқболлари хусусида таъкидлаб ўтди. Сўнгги икки йил давомида юртимизда ўрмончилик соҳасида олиб борилаётган сиёсат туфайли эришилаётган натижалар ва имкониятлари тўғрисида қисқача маълумот берди.

Йиғилишда Корея мутахассислари томонидан мазкур лойиҳанинг ўрмонларни рақамлаштириш, ахборот платформасини яратиш ва ўрмон экотуризмини хариталаштириш ҳамда мониторинг қилиш каби асосий йирик мақсадлари акс этган ўзаро ҳамкорликка доир презентацияси намойиш этилди.

Тақдим этилган маълумотларга кўра, “Барқарор ўрмон ландшафтларини тиклаш” лойиҳасининг амалга оширилиши борасидаги ишлар жорий йилнинг апрель ойларида бошлаб юборилган.Жорий йилнинг сентябрига қадар, мазкур лойиҳа хусусида аниқ таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилиши режалаштирилган.

IGIS ташкилоти вицепрезиденти Ҳудонг Лининг сўзларига кўра, келгусида мазкур лойиҳа юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси билан ҳамкорликда асосий режалари бўйича қўлланмалар ишлаб чиқилади.

Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси Ахборот хизмати бўйича мутахассис Дилрабо Бобоева

Ўрмон хўжалиги агентлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда Инсон ресурсларини бошқариш ходимлари учун 30 академик соатдан иборат “Янги Меҳнат кодексини ўрганиш” ўқув курслари ташкил этилди.

Ўрмон хўжалиги агентлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда Инсон ресурсларини бошқариш ходимлари учун 30 академик соатдан иборат “Янги Меҳнат кодексини ўрганиш” ўқув курслари ташкил этилди.

Мазкур ўқув курси дастурида янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида назарда тутилган масалалар, жумладан ишга жойлаштириш ва...