Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Коррупцияга қарши кураш фаолиятини самарали ташкил этиш ўрмончиликда келгусидаги ислоҳотларга хизмат қилади

Маълумки, жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари инсон ва жамият фаровонлиги йўлида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, мулкни, давлат ва жамоат тартибини, табиий муҳитни муҳофаза қилишни, ижтимоий адолат ва қонунийликни таъминлашни, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларнинг ўз вақтида ва объектив кўриб чиқилишини, шунингдек бундай ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишни, фуқароларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига риоя этиш руҳида тарбиялашни ўз олдига вазифа қилиб қўяди.

Фарғона вилояти Қўқон давлат ўрмон хўжалигида мутасаддилар иштирокида давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 6 июльдаги “Коррупцияга қарши кураш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар” тўғрисидаги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида йиғилиш ташкил этилди.

Йиғилишда иштирокчиларга ушбу қарорлар билан таништирилиб, мазмун мохияти тўлиқ тушунтирилди ҳамда ижроси таъминлаши бўйича тегишли йуналиш ва кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, ўрмончиларга чегара олди ҳудуддаги ўрмон фонди ерларида 9223-сонли Ҳ/Қ ҳарбий хизматчилари, вилоят ИИБ шахсий таркиби ҳамкорликда тасдиқланган қўшма режа асосида чегарани мустаҳкамлаш бўйича таклиф ва тавсиялар тақдим этилди. Бундан ташқари, мутахассислар иштирокида хўжаликдаги ходимларнинг меҳнат интизоми ва ижро интизомига қатъий амал қилишлари, маъсулиятларини ошириш бўйича профилактик суҳбат ўтказилди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, мамлакатимизда ўрмон хўжалиги тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини амалга ошириш, ўрмон хўжалигида илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш, илмий-тадқиқот ишларини рағбатлантириш ҳамда халқаро стандартлар даражасига мос илғор хорижий тажрибага эга бўлган кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида ўрмон хўжалиги соҳасида кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, хорижий стажировкаларни тизимли ташкил этиш, инновацион ишланмаларни ишлаб чиқаришга кенг жорий этиш мақсадида Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси марказий аппарати тузилмасида 4 та штат бирлигидан иборат Илмий ташкилотлар фаолияти ва инновацияларни жорий этишни мувофиқлаштириш бошқармасини ташкил этиш белгилаб қўйилган.

Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси Ахборот хизмати бўйича мутахассис Дилрабо Бобоева