Давлатимиз раҳбарининг сиёсий иродаси ва ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида, мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий тараққиётига путур етказадиган иллатлардан бири, коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциявий омилларга чек қўйишга қаратилган тизимли, мақсадли ва комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хоразм давлат ўрмон хўжалигида хўжалик масъул ходимлари ва ўрмончилари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июльдаги “Коррупцияга қарши кураш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар” тўғрисидаги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида тадбир ташкил этилди.
Қайд этилишича, бугунги кунда олиб борилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини таъминлаш мақсадида жамиятда авваламбор, коррупциянинг олдини олиш ва аҳоли орасида унга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга йўналтирилган превентив чораларга устуворлик берилмоқда.
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2022 йил 7 апрельдаги буйруғига мувофиқ, ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 сентябрдаги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2021 йил 14 октябрдаги сонли телефакс-топшириқномага асосан ташкил этилган йиғилишда иштирокчиларга соҳага тегишли қабул қилинган қарорлар таништирилди ва мазмун моҳияти тўлиқ тушунтирилди.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, соҳага тегишли қабул қилинаётган ҳужжатларда ўрмон хўжалиги салоҳиятини ошириш, ўрмонларни сақлаш, барпо этиш ва режали бошқариш орқали экологик фойда кўриш, шунингдек, уларнинг мамлакат ривожланишидаги улушини ошириш бўйича қоидалар назарда тутилган.
Дарҳақиқат, бугун мамлакатимизда ўрмон фонди ерларининг ҳолатини яхшилаш, қайта тиклаш, чўл ҳудудларида самарасиз фойдаланилаётган ер майдонларидан унумли фойдаланиш, яйловларни асраш, писта, бодом плантацияларини барпо этиш, доривор ўсимликларни етиштиришни кўпайтириш, ихота ўрмонзорларини барпо этишда инновацион усулларни қўллаш, чўл ҳудудлари хусусиятларини тадқиқ қилиш, чўлда ўрмон барпо этиш ҳамда кўчат етиштириш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.Соҳа ривожи учун қонунлар қабул қилинмоқда. Ўрмон хўжаликлари кўчатхоналарида ўрмон ва мевали дарахт кўчатларини етиштириш билан бир қаторда манзарали дарахт кўчатларини парваришлаш ҳажми ҳам ортиб бормоқда.Соҳа ривожига эришишда ўрмончиликда тўпланган бой тажриба қўл келмоқда.
Бир сўз билан айтганда Ўзбекистон Республикасининг барқарор ривожланиши, аҳолининг юксак даражада турмуш кечириши ва саломатлиги, шунингдек, миллий хавфсизлиги табиий экотизимларни муҳофаза қилиш, атроф-муҳит сифатини қўйилган талаблар даражасида сақлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва қайта тиклаш орқалигина таъминланиши мумкин.
Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси Ахборот хизмати бўйича мутахассис Дилрабо Бобоева

