Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Коррупцияга ҳамкорликда курашиш лозим

Бугунги кунда коррупция муаммосига жаҳоннинг деярли ҳар бир мамлакатида дуч келиш мумкин. Коррупция сўнгги йилларда халқаро миқёсда трансмиллий жиноят сифатида томонидан кенг муҳокама қилинаётган мавзулардан биридир.

Таъкидлаш лозимки, коррупция келтирадиган зарар барча давлатлар учун тенг саналиб, мазкур иллат давлатнинг турли соҳаларига, хусусан сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий жабҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларга ҳамда мамлакатнинг халқаро майдондаги имиджи ва инвестициявий жозибадорлигига салбий таъсир кўрсатади.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Фарғона вилоят ўрмон хўжалиги бошқармасида соҳада коррупцияни олдини олишга қаратилган ўқув семинари ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларнинг содир этилишига имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш
ва бартараф этиш қўмитанинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимида коррупцияга қарши курашиш дастури қабул қилинган бўлиб,соҳада қонунийликни таъминлаш, ходимларда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш ҳамда коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш Дастурнинг асосий мақсадидир.

Коррупцияга қарши ташкил этилган тадбирда қўмита масъул ходими У.Рўзиев маърўза қилиб, мавзу юзасидан тушунтириш ва тавсиялар берди.

Бугунги кунда қўмитада коррупцияга қарши курашиш тизимини самарали ишлашини таъминлаш ва назорат қилиш, коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ҳамда унда иштирок этувчи бошқа давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликни олиб бориш каби чора-тадбирлар амалга оширилган.

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, қўмита ходимларига доимий равишда коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича тушунтириш ва тавсиялар беради.

Шунингдек, амалга оширилган мониторинг, хизмат текширувлари ва назорат тадбирлари натижалари бўйича коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқилади.

Дилрабо Бобоева