Маълумки, давлатимиз раҳбарининг жорий йил 10 июндаги «Ерлар дегредациясига қарши курашишнинг самарали тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига кўра, ерлар деградацияси жараёнлари билан курашиш соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш, ерлар деградацияси жараёнлари билан курашиш буйича давлат дастурлари ва истиқболга мўлжалланган стратегияларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалга оширишда иштирок этувчи вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш каби масалалар белгилаб қўйилди.
Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида Андижон давлат ўрмон хўжалигида семинар ташкил этилди. Семинарда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Н. Бакиров ҳамда ўрмон хўжалиги ҳодимлари тумандаги фермер хўжалиги раҳбарлари иштирок этди.
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Н. Бакировнинг таъкидлашича, эндиликда ягона миллий ва халқаро индикаторлар ҳамда мезонларга мувофиқ замонавий технологияларни қўллаш йўли билан ерлар деградацияси ва чўлланиши, шу жумладан ерларни тиклаш, рекультивация ва мелиорация тадбирлари, яйловлардан алмашлаб фойдаланиш, уларни сақлаш ва фитомелиорациялаш, қишлоқ хўжалиги экинларини алмашлаб экиш, ўрмонлар ва иҳотазорлар барпо қилиш жараёнлари мониторингини юритиш ишлари амалга оширилади.
Шунингдек, семинар давомида Андижон вилоятида келгусида ерлар дегредациясига қарши курашиш ва унинг салбий оқибатларини юмшатиш ҳудудларда чўлланиш ва қурғоқчиликни олдини олиш, биохилма хилликни асраб қолиш, тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш бўйича тушунчалар берилиб бир қанча мақсадли ишлар белгиланди.
Семинар якунида Андижон давлат ўрмон хўжалиги директори Қ. Абидов Ўрмон хўжалиги фидоийси кўкрак нишони билан тақдирланди.
Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси Ахборот хизмати бўйича мутахассис Дилрабо Бобоева



