Мамлакатимизда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларларнинг умумий майдони 15,19 млн. гектар бўлиб, шундан Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи талабларига жавоб берадиган табиий ҳудудлар умумий майдони 3,753 млн. гектарни ёки Ўзбекистон ҳудудининг 8,4 фоизини ташкил этади.
Сирдарё вилоятида жойлашган «Қолгансир ўрмон-ов хўжалиги» 1997 йилда ташкил топган. «Қолгансир» давлат ўрмон ов хўжалигининг умумий ер майдони 4115,8 гектар ташкил этади. Ўрмон-ов хўжалигининг белгиланган мақсади ва бажарадиган асосий вазифаси мавжуд, ўрмонларни парвариш қилиш ва сақлаш ҳамда овчилик хўжалигини юритишдан иборат.
Бугунги кунда мазкур ўрмонда қуёш батареяларидан электр энергияси олиниб, фойдаланиш йўлга қўйилган. «Қолгансир ўрмон-ов хўжалиги» давлат ўрмон ов хўжалиги ўрмон фонди ерларининг асосий қисми географик жиҳатдан ўрнашган жойи Сирдарё дарёси қирғоғи атрофида жойлашган бўлиб, Ғарб ва Жануб томондан Дарё ҳудуди бўйлаб Қозоғистон Республикаси билан чегараси 37 км/ни ташкил этади.
Мазкур давлат ўрмон ов хўжалигида ҳар хил турдаги флора ва фауна ўсимлик ва ҳайвонот дунёси мавжуд. Мутахассисларнинг сўзларига кўра, ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисидаги қонунга талабларига асосан ов қилинади. Табиат ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва экология қўмитаси томонидан ажратилган квота ва ёввоий ҳайвонларни овлаш учун бериладиган рухсатномага асосан ўрмон ов хўжалиги лицензияларига асосан ов қилинади. Хўжаликда ов мавсуми ҳар йили 1 октябрдан бошланади.
Ов асосан четдан учиб келадиган ўрдак ва ғоз ва маҳаллий ёввойи ҳайвонлар қирғовул, ёввойи чучқа, каптар ва бошқа қушларга рухсатнома асосида белгиланган вақтида бошланади. Ов мавсуми давомида ёввойи ҳайвонларни овлаш учун ов йўлланмалари олган ҳар бир овчи «Қолгансир» давлат ўрмон ов хўжалиги егерлари ҳамроҳлиги ва кузатуви асосида ов қилади.
«Қолгансир» давлат ўрмон ов хўжалиги Тошкент шаҳрига яқинлиги сабабли маҳаллий сайёҳлар куп ташриф буюрадиган жой ҳисобланади. Шулар билан бир қаторда қўшимча даромад топиш мақсадида паррандачилик, асаларичилик,чорвачилик, қишлоқ хўжалиги тармоқлари йўлга қуйилган.
Ов хўжалигининг моддий техника базаси мустаҳкамлаш мақсадида охирги икки йилда бирқатор техникалар харид қилинди. Хўжаликнинг рекреация зоналарида экотуризм маршуритлари ишлаб чиқилган бўлиб ҳозирги кунда дам олувчи сайёҳлар учун утовлар, кемпинглар ва овчилар учун кордонлар ва беседкалар ташкил этилган бўлиб уларга хизмат кўрсатиб келмоқда.
Ҳуддудда ёнғинга қарши полосалар қилинган, Аншлаглар ўрнатилган, 2 та ёнғинга қарши шитлар, ҳамда бошқа бир қатор асбоб ускиналар жой жойига ўрнатилган. Ов хўжалигимиз тегишли идоралар билан қўшма чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб бугунги кунда босқичма босқич режалар амалга оширилиб келинмоқда.
Хўжалик инспекторлари томонидан ёввойи ҳайвонлар йил давомида мониторинг қилинади ва мониторинг натижасига асосан кўпайиш нуқталари аниқланиб уни муҳофаза қилиб боради.
Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси Ахборот хизмати бўйича мутахассис Дилрабо Бобоева