Мамлакатимизда буғдойнинг пишиб етилиши йилнинг иссиқ муддатларига тўғри келади. Буғдой пишгандан кейин қисқа вақт давомида йиғиштириб олинмаса, унинг бошоқларидаги дон тўкила бошлайди. Нобудгарчилик ошади.
Андижон давлат ўрмон хўжалигида жорий йилги ғалла ҳосилини йиғиштириш ишлари бошлаб юборилди. Шунингдек, мазкур ҳудудда павлония каби кўчатларни экиб парваришлаш ҳақида кўрсатмалар берилди. Мутасаддилар ғалла халқимиз ҳаётида муҳим ўринга эга эканлиги таъкидлаб ўтди. Ҳосилни маслаҳатли, тартиб-интизом билан, тизимли иш ташкил этиб йиғиштириб олиш зарурлигига эътибор қаратилди. Ғаллани нест-нобуд қилмасдан йиғиштириб олиш зарурлиги қайд этилди.
Маълуот ўрнида таъкидлаш лозимки, ҳудудда етиштирилган ҳосилни нес-нобуд қилмасдан уюшқоқлик билан йиғиштириб олиш учун мавжуд комбайн, ғалла ташувчи транспорт, техник хизмат кўрсатувчи, таъминотчилардан иборат ўрим-йиғим отряди ташкил этилган. Синовдан ўтган бу усул ғалла ҳосилини қисқа фурсатларда, ортиқча йўқотишларсиз, нобуд қилмасдан йиғиштириб олиш имкониятини яратади. Шу билан бир қаторда буғдой оралаб ерлар тайёрланиб такрорий экин сифатида дуккакли мош экини экилмоқда. Ушбу ишлар тизимли ташкил этилган.
Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси Ахборот хизмати бўйича мутахассис Д. Бобоева


