Чўлланишга қарши курашиш, биологик хилма-хилликни сақлаш, ўрмонларни барқарор бошқариш, кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлашга халқаро ва хорижий ташкилотларнинг маблағларини жалб этиш бугуннинг долзарб вазифасидир.
Хусусан, мамлакатимизда ўрмон хўжалиги тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини амалга ошириш, халқаро стандартлар даражасига мос илғор хорижий тажрибага эга бўлган кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида барча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ўрмон хўжалиги илмий тадқиқот институтида Япониялик бир гуруҳ олим мутахассислар (A. Kauhuro, d.r. Aboyashi, d.r. Sato, m.r. Takeda) ҳамда JICA ташкилотининг Ўзбекистондаги вакиллари (TOGO Chisa) ташриф буюрди.
Делегцияни институт директори А.Ҳамзаев бошчилигида вакиллар қабул қилди.
Учрашувда Республикада ўрмончилик соҳасини ривожлантиришга оид қатор лойиҳалар муҳокама қилинди. Шундан сўнг Япониялик олим D.r. Kazuhiro AZAMI докторант ва илмий тадқиқотчиларга соҳага тегишли маърузасини тақдим этди.
Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, республика ҳудудлари бўйича чўлланиш ва қурғоқчиликка мойил бўлган ҳудудларнинг кучсиз, ўртача кучли, кучли ва ўта кучли бирламчи рўйхати шакиллантирилган ва атлас харитаси ишлаб чиқилган. Ушбу рўйхатга асосан ўрмон барпо этиш ишларини ташкил этиш режалаштирилиб амалга оширилиб бормоқда.
Учрашув сўнгида Япониялик олимлар билан келгусидаги ҳамкорликлар, ўрмончилик соҳасида илмий-тадқиқотлар олиб бориш масалалари келишиб олинди.
Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси Ахборот хизмати бўйича мутахассис Дилрабо Бобоева

