Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Яйлов шартномаси тузилмаганлигининг сабаблари айтилди (Муносабат)

Олот туманида яшовчи фуқаролар молларини боқиш учун Ўрмон хўжалиги билан шартнома асосида яйлов майдонидан фойдаланиш учун олинган ердан ўрмон хўжалиги ходимлари томонидан фуқароларга тегишли чорва моллари чиқариб юборилаётгани, улар томонидан турли тазйиқлар бўлаётганидан шикоят қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан ўрганишлар олиб борилди.

Ўрганишларга кўра, Олот давлат ўрмон хўжалиги томонидан 2021 йил 27 май куни фуқаро Ш.Рўзиев билан фуқаронинг аризасига кўра, 2021 йил 31 декабрга қадар чорва молларини белгиланган тўлов асосида боқиш учун шартнома тузилган.Шунингдек, фуқаро И.Пўлатов билан ҳум худди шу тарзда чорва молларини мавсумий боқиш учун шартнома тузилган. Аммо бугунги кунда ушбу шартномалар муддати тугаганлиги сабабли Олот давлат ўрмон хўжалиги томонидан фуқароларга тегишли бўлган чорва молларини чиқариш тўғрисида огоҳлантирилган.Аммо чорва моллари олиб чиқилмаганидан сўнг, Олот давлат ўрмон хўжалиги томонидан Олот туман жиноий судига даъво аризаси киритилган.

Фуқаролар томонидан ушбу ҳудудга жорий йил учун ҳам чорва молларини боқиш учун шартнома тузиш мақсадида мурожаат бўлган. Олот давлат ўрмон хўжалиги томонидан ушбу ҳудудларда чорва молларини ўтлатиш бўйича яйлов шартномаси тузилмаслиги, бунга сабаб ушбу ҳудудларда ўрмон хўжалиги томонидан маданий ўрмонзорлар барпо этилиб, ўрмон билан қопланган майдонга айлантирилиши режалаштирилгани айтилган.