Давлат рамзлари

Сеҳрли ўлканинг табиатига мафтун бўлиб боқишнинг ўзи кифоя эмас

Маълумки, ер юзининг бирор бир жойида Ўзбекистонда бўлганидек тўрт фаслни бир вақтнинг ўзида ёнма-ён учратиш мушкулдир. Сеҳрли ўлканинг табиатига мафтун бўлиб боқишнинг ўзи кифоя эмас, балки бу бойлик ва гўзалликни асраб-авайлаш барчамизнинг инсонийлик бурчимиздир.

Ўзбекистон биохилма-хиллиги бой бўлиб, ҳозирги кунда умумий ҳолда 13 мингга яқин ўсимлик дунёси объектлари мавжуд.Шундан 5 мингдан ортиғи юксак ўсимликлар, 2 минг 102 дан зиёд замбуруғ турлари ва 2 минг 548 турдан ортиқ сув ўтлари, 500 лишайниклар, 2000 турдаги бактериялар, 822 цианобактериялар ва 300 вируслар мавжуд.

Мамлакатимиз ҳайвонот дунёсининг тахминий сони 16000 га яқин турни ташкил этади. Шундан сут эмизувчилар – 97, йиртқичлар – 37, туёқлилар – 24, қушлар – 424, рептилиялар – 59, илонлар – 18 (шундан, заҳарлилар – 5), балиқлар – 83, умуртқасизлар – 12670 турни ташкил этади. Шундан, Ўзбекистон Қизил китобига кирган турлар 184 турни ташкил этади.Халқаро СИТEС Конвенцияси рўйхатига 11 тур сут эмизувчилар, қушларни 59 тури, рептилияларни 4 тури, балиқларни 4 тури, умуртқасизларни 1 тури киритилган.

Эллик йилдирки, дунёнинг қатор мамлакатларида 5-июн Бутунжаҳон атроф муҳит кунига бағишлаб турли хил тадбирлар, жумладан, “яшил” концертлар, кўрик-танловлар, боғлар яратиш, шунингдек, атроф-муҳитни тозалашга қаратилган турли экологик акциялар ўтказилади.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, Бутунжаҳон атроф муҳит куни 1972 йил 5 июнда Атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича Стокголмда ўтказилган конференциянинг резолюциясига асосан қабул қилинган. 1974 йилдан бошлаб эса энг долзарб экологик масалаларни ҳал этиш учун ҳукумат, бизнес-тузилма ҳамда фуқаролик жамияти институтларини жалб этган ва бирлаштирган ҳолда кенг ташкил этиб келинади.