Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Биз келажак учун жавобгармиз

5-июнь Бутунжаҳон атроф муҳит куни

Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши биносида “5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳит куни”га бағишланган “Экологик стартапларни ҳаётга тадбиқ этиш” мавзусида ташкил этилаётган республика илмий-амалий конференцияси ташкил этилди.

Конференцияда Ўрмон хўжалиги илмий тадқиқот институти ёш олимлари ўз илмий ишланмалари ва илмий мақоллалари билан фаол иштирок этди. Тадбирда профессор А. Ҳамзаев “Ўрмон хўжалиги илмий соҳаси ривожланиш йўлида” мавзусида маърўза қилди.

Маълумки, мамлакатда экологик хавфсизликни таъминлаш, юзага келаётган экологик муаммоларни изчиллик билан ҳал этиш ҳамда иқтисодий тараққиётни таъминлашда жамиятнинг барча кучларини бирлаштиришга йўналтирилган сиёсатни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бугуннинг долзарб вазифасидир.

Ўзбекистон 2019 йилда «яшил иқтисодиёт»га ўтиш стратегияси»ни қабул қилди. Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки мамлакатда углерод сарфини кескин камайтириш, иқтисодиётнинг барча тармоқларида экологик тоза ва ресурс тежамкор технологияларни жорий этиш бўйича кўрилаётган чоралар етарли эмас.

Мутахассислар томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, мамлакатимизда ҳамон сақланиб қолаётган чиқинди полигонлари масаласи жуда муҳим, ечими кечиктирилмас муаммога айланган.

Ҳисоб-китобларга кўра, санитар тозалаш корхоналарининг қамров кўрсаткичини 100 фоизга етказиш учун 2022 йилда 300 та махсус техника воситаси жалб қилиш, 2025 йилгача 95 та чиқиндини қайта юклаш кўчма станцияси ташкил этиш, қайта юклаш станцияларини 420 та махсус техника воситаси ва 520 та контейнер билан таъминлаш, 2028 йилгача 167 та полигонни ёпиш ва рекультивация қилиш режалаштирилган.

Тадбирда қайд этилишича, экология муаммолари ҳар бир кишини ташвишга солади. Атроф муҳит ҳолати тўғрисида ахборот ҳамма учун очиқ хусусият касб этган сўнгги йилларда бу муаммолар айниқса долзарб тус олди. Бу кун ҳар ким атроф муҳитни инсон айби билан ифлосланиш ва деградациядан муҳофаза қилиш ишига ўзи қўшган ҳисса якунларини кўриб чиқиши одат тусини олган.

Шунингдек, тадбир давомида мутасаддилар иштирокида мавжуд экологик муаммоларни бартараф этиш юзасидан фикр-мулоҳазалар ва таклифлар билдирилди.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Ахборот хизмати бўйича мутахассис Д.Бобоева