Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

5-июнь Бутун жаҳон атроф-муҳитни муҳофазаси куни!

Мазкур сана Бутунжаҳон атроф-муҳит куни халқаро миқиёсида нишонланадиган экологик саналар орасида мазмуни, моҳиятига кўра ўзгача касб этади. “Бутун жаҳон атроф-муҳитни муҳофазаси куни “ халқ орасида экологлар байрами, дея юритилишининг ўзиёқ унинг экологик тақвимдаги бош байрам, барча эко саналарнинг асосийси, муқаддимаси эканлигини исботлайди.

Қашқадарё вилоятида жойлашган Шўртан газ кимё мажмуасида “5-июнь Бутун жаҳон атроф-муҳитни муҳофазаси куни”га бағишланган катта анжуман ташкил этилди. Тадбирда Олий мажлис қонунчилик палатаси депутатлари, экоқўмита вакилларии ва экология фаоллари иштирок этди.

Мазкур анжуманда Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси мутахассиси, профессор А. Ҳамзаев ўз маърўзаси билан иштирок этди ва атроф муҳит барқарорлигини сақлашда ўрмон хўжаликларининг ўрни тўғрисида маърўза қилди.

Шунингдек,“Шўртан яшил макон” МЧЖнинг барпо этилиши ва мажмуада атроф-муҳит муҳофазасида амалга оширилаётган чора-тадбирларга бағишланган видеоролик намойиш этилди.

Учрашув давомида вилоят Экология бошқармасида фаол меҳнат қилаётган ходимларга ва бошқарма қошидаги “Ёш экологлар” гуруҳи аъзоларига эсдалик совғалари берилди. Шунингдек, “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖда ўтказилган “Энг экологик тоза цех” кўрик-танлови ғолиблари тақдирланди.

Тадбирнинг амалий қисмида иштирокчилар “Шўртан яшил макон” МЧЖдаги кўчат ниҳолларини етиштириш майдони бўлишди ва павлония кўчатларини экиш акциясида иштирок этди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки,БМТ доирасида ҳар йили сувни, ҳавони ва бошқа табиат ресурсларини муҳофаза қилиш кунлари ўтказилади. Бу каби саналар муносабати билан атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган кўплаб тадбирлар амалга оширилади. Бутунжаҳон атроф-муҳит кунида ҳам бутун дунё бўйлаб турли тадбирлар амалга оширилади. Бутунжаҳон атроф-муҳит кунида ҳам бутун дунё бўйлаб турли тадбирлар уюштирилади, бу эса инсониятнинг экология муаммоларига бефарқ эмаслигидан, табиат хақида қайғураётганлигидан дарак беради.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Ахборот хизмати бўйича мутахассис Д.Бобоева

Муносабат

Муносабат

Мажбурий меҳнатга йўл қўйилмайди Мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаслиги миллий қонунчилик билан тартибга...