Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Табиатни ҳимоя қилишга масъулмиз, бироқ…

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Касби туманида жойлашган “Тошқўрғон” қишлоғидаги ноқонуний ов қилиш ҳолати юзасидан тарқалган видеолар кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Унда “Тошқўрғон” қишлоқ экологиясига жиддий зарар етказилаётганлиги, ноқонуний ов қилиш ҳолатлари тасвирланган.Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси фаолиятига танқидий фикрлар билдирилган.

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Қашқадарё вилояти Касби тумани “Ғалаба” МФЙ да жойлашган “Тошқўрғон” қишлоғидан Жанубий Ғарбий Махсус ҳарбий округига ҳарбий дала ўқув маркази учун жами 14744.8 гектар, шу жумладан “Қўштол” махсус доривор ўсимликлар етиштириш хўжалиги “Тошқўрғон” бўлими ҳудудидан 2115.77 гектар ер майдони ажратилган. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2006 йилдаги х-185-6 сонли қарори мавжуд. Ҳозирги кунда ушбу ер майдонлари Яккабаоғ ихтисослашган давлат ўрмон хўжалиги балансида мавжуд эмас.

Шунингдек, 2020 йили 12 ноябрда Яккабаоғ туман ҳокимининг 2020 йил 4 ноябрдаги тегишли қарори билан Яккабаоғ туман ҳокимлиги балансига қабул қилинган “Тошқўрғон ҳарбий дала ўқув маркази “нинг бино ва иншоотларини вақтинча сақлаш учун Яккабаоғ ихтисослашган давлат ўрмон хўжалигига топширилган. 2020 йилнинг август ойида Яккабаоғ ихтисослашган давлат ўрмон хўжалиги томонидан вақтинча сақлаб турилган бино ва иншоотлар Жанубий Ғарбий Махсус ҳарбий округига топширилган.