Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси мутасаддилари Қашқадарё вилоятининг экотуристик салоҳиятини ўрганди

Маълумки, Қашқадарё вилоятининг экотуристик салоҳияти жозибадор ва ранг-барангдир.
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси мутасаддилари иштирокида Қашқадарё вилояти ўрмон хўжаликларида экотуризмга масъул ходимлар учун “Экотуризм ва туризм хизматлари” мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди.
Сайёҳларнинг юртимизга бўлган қизиқиши ортиши сўнгги йилларда ҳукуматимиз томонидан соҳага қаратилаётган эътибор, туристлар учун яратилаётган шарт-шароитлар, таклиф этилаётган хизматларнинг сифат ва самарадорлиги ошаётгани билан боғлиқ. Демакки, мавжуд салоҳиятдан унумли фойдаланилса, туризмни мамлакатимиз иқтисодиётининг асосий таянчларидан бирига айлантириш мумкин. Муҳими, юртимизда бунинг учун барча ресурс бор.
Қайд этилишича, Қашқадарё вилояти ҳудудларида, жумладан, Муборак туманидаги чўлларда квадроциклда, от ва туяларда саёҳат қилиш, Миришкор туманидаги Сечанкўл атрофида дам олиш, балиқ овлаш, Яккабоғ, Шаҳрисабз ва Китоб тумани тоғликлари бўйлаб саёҳат каби жуда кўп йўналишлар ишга туширилган. Бу йўналишлар шунчаки табиат томошаси бўлибгина қолмасдан, уларнинг ҳар бирида сайёҳлар учун қизиқарли бўлган кўплаб кичик лойиҳалар ўрин олган.
Масъуллар билан учрашув Вилоятдаги Халқаро алоқалар ва экотуризмни ривожлантириш бошқармаси, Қашқадарё вилояти Ўрмон хўжалиги бошқармаси, Китоб ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалиги, Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси, Китоб геология миллий табиат боғи Қарши давлат университети билан ҳамкорликда ташкил этилди. Тадбир давомида Экотуризм ва туризм хизматлари ўрмон хўжаликларида қандай бўлиши кераклиги тўғрисида тушунчалар берилди.

Шунингдек, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг экотуризмга масъул ходимлари томонидан экотуризм ва туризм хизматлари бўйича олиб борилаётган фаолият ўрганиб чиқилганида кўплаб камчиликлар мавжудлиги аниқланди.Уларни баратараф этиш учун зарурий кўрсатмалар берилди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, юртимиздаги қушларни томоша қилиш имкониятлари юқори. Мутахассисларнинг сўзларига қараганда, мамлакатимизда бугунги кунда 470 дан ортиқ қушлар тури мавжуд. Ўзбекистон табиатининг ўзига хослиги шундаки, экологик, саргузаштли, тоққа кўтарилиш, чўққиларни забт этиш, отда, туяда, велосипедда сайр қилиш, тоғ чанғиси каби сайёҳлик турларини уюштириш ҳамда қушларни, гуллар очилишини кузатиш мумкин.

Таъкидлаш жоиз, саёҳат учун қизиқарли лойиҳаларни ишлаб чиқиш, амалга татбиқ этиш билан бир қаторда, ҳудуднинг бутун бошли туризм инфратузилмасини шакллантириш, уни сайёҳлар учун ҳар томонлама қулай шаклга келтириш ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Ахборот хизмати бўйича мутахассис Д.Бобоева