Маълумки, 2020 йил 6 октябрда давлатимиз раҳбарининг «Ўзбекистон Республикасида ўрмон хўжалиги тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинган. Унга кўра, 2020-2022 йилларда ўрмон фонди ерларини ижарага олган ижарачиларга қуйидаги шартларда ижара тўловининг «ноль» ставкаси қўлланиши белгилаб қўйилган.
Қарор билан Ўзбекистонда ўрмон хўжалиги тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси ҳамда уни 2020-2022 йилларда амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланди.Концепцияга кўра, 2030 йилга келиб, ўрмон фонди ерлари майдонини 14 миллион гектарга, шундан ўрмон билан қопланган ерларни 6 миллион гектарга етказиш режалаштирилган.Шунингдек, уруғ тайёрлаш ҳажмини йилига 840 тоннага, асалари оилалари сонини 300 мингтага, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмини йилига 32 минг тоннага ҳамда доривор ўсимликлар етиштириш ҳажмини йилига 11,6 минг тоннага етказиш ҳам назарда тутилган.
Қайд этиш лозимки, экологияни яхшилашда ўрмон хўжалиги жуда муҳим ўрин тутади. Қишлоқ хўжалигининг бошқа тармоқларида бўлгани каби ўрмон хўжалигини ривожлантириш учун ҳам халқаро ташкилотлар маблағларини жалб қилиб, йирик инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш бугуннинг долзарб масаласидир.
Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, қонунчиликка кўра, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни юридик ва жисмоний шахсларга иккиламчи ижарага беришга рухсат берилди. Шунингдек, томорқа хўжалигида ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини эркин реализация қилиш ҳуқуқи кафолатлаб қўйилди.
Бугунги кунга келиб, ҳудудларда 2021-2022 йилларда ўрмон фонди ерларини хусусий секторга ижарага бериш ҳисобидан маҳсулот етиштиришни кўпайтириш бўйича лойиҳалар амалга оширилмоқда. Жумладан, қабул қилинаётган ҳужжалар ижросини таъминлаш мақсадида, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси мутасаддилари ва Ўрмон хўжалиги илмий тадқиқот институти олимлари билан ҳамкорликда жорий йил 10 майдан 8 июнга қадар ўрмон фонди ерларида етиштирилаётган ғалла ҳосилини апрабациядан ўтказиш режалаштирилган.
Д.Бобоева,
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Ахборот хизмати бўйича мутахассиси


