Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Бухоро вилоятида соҳага тегишли ишлар билан танишди

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, иқлим ўзгариши туфайли тез-тез содир бўлаётган бўронлар ва тошқинлар озуқавий моддаларга бой тупроқ қатламини ювиб кетаётган бир вақтда дарахтлар уни ўз жойида маҳкам ушлаб қолиб, тупроқни қўшимча озуқавий моддалар билан бойитишга хизмат қилади.

Мамлакатимизда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, “яшил майдонлар”ни кенгайтириш ишларига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилмоқда. Бугунги кунга келиб, соҳада масъул ташкилотлар фаолиятини янада самарали ташкил этиш борасида 20 га яқин президент фармон ва қарорлари, давлат дастурлари, стратегиялар қабул қилинди.

Экологик ҳолатни яхшилаш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини самарали амалга ошириш ҳамда яшил ҳудудларни кенгайтириш бўйича белгиланган вазифалар ижроси юзасидан Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Низомидин Бакиров Бухоро вилоятига хизмат сафари чоғида вилоятнинг Шофиркон, Ғиждувон ва Қоракўл давлат ўрмон хўжаликларида олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Қайд этиш лозимки, жорий йил якунига қадар ҳар бир ҳудуднинг иқлимига мос, кам сув талаб этадиган дарахт турларидан қўчатхоналар ташкил этиш ҳамда ниҳол ва кўчат етиштириш миқдорини 100 миллион донага етказиш вазифаси белгиланган. Шунингдек, чўл ҳудудларида 10 миллион дона саксовул, черкез, қандим каби чўл ўсимликлари қўчатлари экилишини ташкил этиш кўрсатилган.

Қўмитаси раиси кўчатхона, вилоятдаги ниҳолхоналарда олиб борилаётган ҳолатини кўздан кечирди.Шу билан бирга паррандачилик соҳасида олиб борилаётган ишлар борасида ўз тавсиялари билан ўртоқлашди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикасида ўрмон хўжалиги тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида ўрмон фонди ерлари майдонини бугунги 11,2 миллион гектардан 14 миллион гектарга етказиш вазифалари белгилаб берилган.

Бугунги кунда Ўрмон хўжалиги қўмитаси томонидан юртимиз об-ҳавосига мос тут дарахтларининг янги ҳосилдор навларини кўпайтириш борасида самарали ишлар олиб борилмоқда. Хўжаликларда кўчатзор, тажриба ва алмашлаб экиш майдонлари мавжуд. Уруғчилик учун оналик тутзорлар, тут кўчатлари етиштириш ва ҳосилдорлигини ошириш мақсадида пайванд усулида янги навлар яратиш режалаштирилган.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Ахборот хизмати бўйича мутахассис Д.Бобоева