Маълумотларга қараганда, бугунги кунда доривор ўсимликларнинг 112 тури илмий тиббиётда фойдаланиш учун рўйхатга олинган. Жумладан, 70 тури фармацевтика саноатида фаол қўлланилмоқда.
Тиббиёт ва фармацевтика саноатида шифобахш ўсимликларга бўлган талаб тобора ортиб бораётганлиги боис, Доривор ўсимликларни етиштириш илмий ишлаб чиқариш маркази олимлари томонидан ўрмон фонди ерларида табиий доривор ўсимликларининг табиий ареалларини ўрганиш ишлари бошлаб юборилди.
Мутахассисларнинг сўзларига кўра, ўсимликлардан тайёрланган дори воситалари муолажадан сўнг организмда ҳеч қандай асорат қолдирмайди. Шу боис уларга эҳтиёж ҳар қачонгиданда юқори.
Олимлар томонидан олиб борилаётган изланишлар доривор ўсимликлар билан бирга, деҳқон ва боғбонларнинг орзусидаги янги -навлар яратишга манба бўладиган маданий ўсимликларнинг ёввойи турлари борлигидан далолат беради.
Доривор ўсимликларни етиштириш илмий ишлаб чиқариш маркази олимлари томонидан ҳудудларда учровчи табий ҳолдаги доривор ўсимликларнинг турлари ўрганиб чиқилмоқда.Мамлакатимизнинг баъзи ҳудудларида доривор ўсимликларнинг тарқалиш арияллари ва заҳиралари аниқланиб оналик плантатциялари белгиланиб олинди. Шунингдек, мавжуд доривор ўсимликлардан гербарилар тайёрланиб тупроқ намуналари олишга эришилди.
Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, шифобахш гиёҳларнинг маданий ҳолда етиштирилишининг афзал жиҳати шундаки, бу фармацевтика саноатига бир хил ёш ва типдаги хом ашё қабул қилиб олиш имконини беради. Натижада қайта ишлаш жараёни енгиллашади.
Ахборот хизмати бўйича мутахассис Д.Бобоева



