Доривор ўсимликларни маданий ҳолда етиштириш ҳамда қайта ишлашни ташкил этиш, доривор ўсимликларнинг маданий плантацияларини барпо этишни қўллаб-қувватлаш Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан амалга ошириладиган энг долзарб масалалардан биридир.
Хусусан, давлатимиз раҳбарининг жорий йил 20 майди қабул қилинган “Доривор ўсимликларни маданий ҳолда етиштириш ва қайта ишлаш ҳамда даволашда улардан кенг фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Қарорига кўра, келгусида давлат тиббиёт муассасаларида, жумладан, ҳар бир поликлиникада доривор ўсимликлар воситасида даволашга мўлжалланган халқ табобати хоналари ва фитобарларни ташкил қилиш режалаштирилган. Мазкур қарор билан тиббиёт амалиётида самараси исботланган ва асосий дори воситалари рўйхатига киритилган доривор ўсимликлар ва улардан тайёрланган дори воситаларининг давлат тиббиёт ташкилотлари томонидан харид қилиниши чораларини амалга оширилади.
Шунингдек, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан 2022 йил якунига қадар амалга ўрмон фондининг ўзлаштирилмаган ерларида 15 дона тик қудуқлар ва 20 дона сув насослари ишга туширилиши ҳисобига ўрмон фондидаги 6 минг гектар фойдаланилмаётган ер майдонларини ўзлаштириб, уларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ҳисобига фойдаланишга киритилади.
Хўжаликлар томонидан 211 минг гектар майдонда ўрмонзорлар ва 2,5 минг гектар майдонда иҳота дарахтзорлари барпо этилади. Манзарали ва мевали дарахтлар ҳамда буталарнинг 2 минг тонна уруғлари тайёрланиб, жами 120 миллион дона ниҳол ва кўчатлари етиштирилади. Ўрмон фонди ерларида доривор ва озуқабоп ўсимликларнинг 8,5 минг тонна хомашёси тайёрланади.
Инвестор ва тадбиркорларга инвестицион лойиҳалар асосида ўрмон фондидаги фойдаланилмаётган 32 минг гектар ер майдонлари ижарага берилиб, 17 минг нафар иш ўринлари яратилади. Хусусий сектор субъектлари билан биргаликда иссиқхоналар майдони 120 гектарга, чорва бош сони 160 минг тага, парранда бош сони 1,1 миллион бошга ва асаларилар оила сони 210 минг тага етказилади. Ўрмон хўжаликлари томонидан қўшимча тармоқларни ривожлантириш ҳисобига ялпи даромад олиш кўрсаткичи 300 миллиард сўмга етказилади.
Ахборот хавфсизлигини таъминлаш бош мутахассиси Д.Бобоева