Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Давлат бошқаруви академиясида “Келажак лидерлари” махсус дастурининг 2-мавсуми тингловчиларига сертификат топшириш маросими бўлди

Давлат бошқаруви академиясида Давлат хизматини ривожлантириш, Ёшлар ишлари агентликлари ва Академия ҳамкорлигида “Келажак лидерлари” махсус дастурининг 2-мавсуми тингловчиларига сертификат топшириш маросими бўлди.

Дастурга республика бўйлаб корхона, ташкилот, идоралардан 1 862 нафар номзод тавсия этилди. Синов асосида танлаб олинган 50 нафар тингловчи эса 2 ой мобайнида турли соҳаларда ўқитилди.

Улар лидерлик, жамоани шакллантириш, тайм-менежмент, лойиҳа бошқаруви, стратегик таҳлил, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш каби йўналишларида сабоқ олди.

Ушбу махсус дастур ёшларнинг компетенсиясини ривожлантирди. Бу эса янги Ўзбекистон учун янги давр кадрларини шакллантиришда муҳим.

Тингловчилар Миллий кадрлар захирасига киритилди, шунингдек, айни дамда уларнинг лавозимда ўсиш модели устида иш олиб борилмоқда