Табиатнинг бир бўлаги сифатида инсоният ва наботот бир-биридан ажралмас тушунча. Зеро, инсон ҳаётини яшил оламсиз тасаввур қилиш қийин. Шунинг учун атроф-муҳитни, ўсимликлар оламини муҳофаза қилиш инсоният учун жуда катта ҳаётий аҳамиятга эга.
Ер сайёрасидаги ҳаётнинг асоси ўсимликлардир. Табиий экологик тизимлар ўсимликлар оламининг биологик хилма-хиллиги билан ўзига хос хусусият касб этади.
Маълумки, Ўзбекистоннинг ўсимлик дунёси ¬ғоятда ранг-баранг.
Сўнгги йилларда дунё миқёсида аҳоли сонининг ошиши доривор ўсимликлар ҳамда табиий асал ва асалари маҳсулотларига бўлган талабнинг ҳам ортишига олиб келмоқда. Аммо мамлакатда саноат тармоқлари ва қишлоқ хўжалигининг ривожланиб бориши, табиий майдонларнинг кенг миқёсда ўзгартирилиши экологик мувозанат бузилишигасабаб бўлиб, натижада ўсимликларнинг камайиб кетиш хавфи туғилмоқда. Бу эса ўсимликлар дунёси генофондининг қисқаришига сабаб бўлмоқда ҳар қандай турнинг йўқолиши бошқа нохуш оқибатларга олиб келиши аниқ.
Хусусан, мамлакатимизда ўсимликлар оламининг камёб, йўқолиб кетиш хавфи остида турган хушманзара , Боботоғ, Ҳисор, Узун ўрмон хўжаликлари ва Сўх атрофида учрайдиган Ойгул, Сирғагул (ўзб.), Холмон (тож.), Рябчик Эдуарда(рус)—- Frittillaria eduardii каби ўсимлик тури мавжуд.
Мутахассисларнинг сўзларига кўра, айрим ўсимлик туркумларининг камёб ва йўқолиб бораётган турлари, доривор ўсимликлар, табиий экосистемаларнинг индикатор турлари кабилар бўйича глобал иқлим ўзгаришининг мавжуд сценарийлари асосида рўй бериши мумкин бўлган ўзгаришларни башорат қилиш борасида ҳам замонавий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Олимлар томонидан олиб борилаётган изланишлар доривор ўсимликлар билан бирга, деҳқон ва боғбонларнинг орзусидаги янги ¬навлар яратишга манба бўладиган маданий ўсимликларнинг ёввойи турлари борлигидан далолат бермоқда.
Қайд этиш лозимки, Ўсимликлар генетик ресурслари илмий тадқиқот институтининг Қишлоқ хўжалиги экинлари генетик ресурслари Миллий Генбанкида сақланаётган маданий ўсимликлар ва уларнинг ёввойи аждодлари генофонди мамлакатнинг стратегик объекти бўлиб, озиқ-овқат хавфсизлиги ҳамдафундаментал ва амалий изданишларнинг асоси, шунингдек, турли хил қишлоқ хўжалик экинларининг янги юыори маҳсулдор ва юқори сифатли навларини яратишда селекция учун доимий ва қимматли манбаси ҳисобланади
Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, мамлакатимизда 70 га яқин маданий ўсимликларнинг ёввойи турлари мавжуд. Шунингдек, юртимиз наботот оламидаги 4,3 мингдан ортиқ ўсимликлардан 750 турининг ¬дориворлиги аниқланган. Таъбир жоиз бўлса, улар “яшил сайёрамиз”нинг ¬бамисоли хазинасидир. Шулардан пиёз, олма, бодом, ёнғоқ, арпа, хандон писта ва бошқа ўсимликлар биологияси атрофлича ўрганилмоқда. Доривор ўсимликлар етиштириш ва қайта ишлашни кўпайтириш баробарида, улардан фойдаланиш имкониятлари ҳам кенгайтирилмоқда.