Давлат рамзлари

Доривор ўсимликларни етиштиришда бир қатор имтиёзлар тақдим этилади

Маълумки, давлатимиз раҳбари томонидан 2022 йил 20 май куни “Доривор ўсимликлар хомашё базасидан самарали фойдаланиш, қайта ишлашни қўллаб-қувватлаш орқали қўшимча қиймат занжирини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва “Доривор ўсимликларни маданий ҳолда етиштириш ва қайта ишлаш ҳамда даволашда улардан кенг фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Қарори имзоланди.

Унга кўра, 2022-2026 йилларда Қорақалпоғистон ва вилоятларда доривор ўсимликлар плантацияларини барпо этиш учун ер майдонларини ажратишнинг йиғма мақсадли кўрсаткичлари ҳамда 2022-2026 йилларда Қорақалпоғистон ва вилоятлар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларида доривор ўсимликлар плантацияларини барпо этишнинг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланди.

Шунингдек, мазкур ҳужжатларга асосан, 2022-2026 йилларда 36 минг гектар майдонда қизилмия, заъфарон, каврак, лаванда, стевия, мойчечак, наъматак, равоч, маврак, далачой, тоғрайҳон, бўймадарон, кийик ўти, ковул, қалампир ялпиз ва бошқа доривор ўсимликлар етиштириш ташкил этилади.

Яратилаётган ҳар 10 гектар ер майдонидаги доривор ўсимликларнинг маданий плантацияларига сув чиқариш учун бурғиланган қудуқ қазиш, шунингдек, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортиш мақсадида насос станциясини қуришга сув тежовчи технологияларни қўллаш шарти билан ҳар бир метри учун 600 минг сўмдан, аммо 120 млн сўмдан ошмайдиган миқдорда Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси орқали субсидия ажратилади.

Тақдим этиладиган имтиёзларга кўра, доривор ўсимликлар хомашёсидан биологик фаол қўшимчалар, эссенциялар ва экстрактлар ишлаб чиқарувчилар томонидан ўз эҳтиёжлари учун олиб келинадиган Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган технологик ва лаборатория ускуналари, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари, сэндвич-панеллар ва вентиляция тизимлари ҳамда биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган хомашё ва материаллар, қадоқлаш материаллари белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича 2025 йил 1 январга қадар божхона божидан озод қилинади.

Эндиликда қонунчиликка кўра, давлат тиббиёт муассасаларида, жумладан, ҳар бир поликлиникада, доривор ўсимликлар воситасида даволашга мўлжалланган халқ табобати хоналари ва фитобарлар ташкил қилинади.

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасида иқлим шароитига мос дарахтларни танлаш, экиш, парваришлаш, ҳимоя ўрмонзорларини барпо этиш, ўрмонзорларни муҳофаза қилиш борасидаги ишлар таҳлили.

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасида иқлим шароитига мос дарахтларни танлаш, экиш, парваришлаш, ҳимоя ўрмонзорларини барпо этиш, ўрмонзорларни муҳофаза қилиш борасидаги ишлар таҳлили.

Маълумки, дунё бўйича глобал иқлим ўзгаришлари жадаллашган. Бунинг натижасида атмосфера ҳавосининг бузилиши ва унинг...

“Давлат ўрмон фонди участкаларидан маданий-маърифий, тарбиявий, соғломлаштириш, рекреация ва эстетик мақсадларда фойдаланиш тартиби” лойиҳаси муҳокамаси бўлиб ўтмоқда.

“Давлат ўрмон фонди участкаларидан маданий-маърифий, тарбиявий, соғломлаштириш, рекреация ва эстетик мақсадларда фойдаланиш тартиби” лойиҳаси муҳокамаси бўлиб ўтмоқда.

Маълумки, Ўрмон тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ҳамда бошқа қонун ҳужжатларидан иборат. Ер, сув, ер ости...