Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Нуфузли халқаро конференсия

Халқаро миқёсдаги конференсиялар глобал муаммоларга қаратилгани билан характерланиб туради. Бу эса унинг аҳамияти ва нуфузини оширмасдан қолмайди. Жорий йилнинг 23-24 май кунлари “Тошкент ирригация ва кишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университетида “Геофазовий экотизимни лойиҳалаш” мавзусидаги Марказий Осиёда ГАТ – ГИСCА2022 ва Геоинформатика бўйича – ГИ2022 анъанавий халқаро илмий конференсиялари ташкил этилди. Конференсиядан кўзланган мақсад хорижий ҳамкорлар билан тажриба алмашиш, университетда амалга оширилаётган илмий тадқиқотлар интеграциясини таъминлаш ҳисобланади.

Конференсия университет ректори, профессор Б.Мирзаевнинг кириш сўзлари билан очилди. Шунингдек, вазирлик ва ташкилотлар вакиллари, жумладан Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Илмий ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва инвестицияларни жорий қилиш бўлими бош мутахассиси М. Ганиев сўзга чиқиб бугунги конференсия хорижлик ҳамкорлар ҳамда таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси учун нақадар муҳимлигини таъкидлаб ўтдилар. Конференсия ўз ишини бугун ниҳоясига етказади.

Шунингдек, конференсиянинг фахрий меҳмони ҳисобланган Австриянинг Залсбург Университети профессори, академиги Жозеф Штробл томонидан бугунги кунда соҳада амалга оширилаётган энг сўнгги тенденсиялар ҳақидаги жуда қизиқарли тақдимоти билан барчанинг кўнглидан жой олди. Бундан ташқари конференсиянинг яна бир фахрий меҳмони ҳисобланган Хитой фанлар академиясининг Шин Жон Экология ва география Университети профессори Алишер Қурбан ҳам ўзлари томонидан амалга оширилаётган муҳим илмий тадқиқот ишларининг натижалари билан қатнашиб тақдимот қилдилар.

Конференсиянинг очилиш маросими Эрасмус+ НИCоПА лойиҳаси доирасида ташкил этилди. Унда лойиҳанинг университетдаги координатори Илҳом Абдураҳмонов сўзга чиқиб меҳмонларга лойиҳа ҳақида, унинг мақсад вазифалари, шунингдек, бугунги кунгача эришилган натижалар ҳамда ютуқлар ҳақидаги тақдимотини намойиш этди. Лойиҳанинг яна бир координатори Сакен Сейфуллин номидаги Қозоғистон Агротехника Университети вакили Алия Байтеленева ҳам табрик сўзи билан иштирок этиб конференсиянинг ҳам илмий, ҳам амалий, ҳам таълим жиҳатдан қанчалик муҳимлиги, ҳамкорлар билан амалга оширилаётган тадқиқот ва таълим ишлари, ислоҳотлари бўйича лойиҳа доирасида амалга оширилган сўнгги ютуқлар ҳақида батафсил гапириб, конференсия ташкилочиларига ўз миннатдорчилигини билдирди

Шунингдек конференсиянинг асосий маърузаларидан ўрин олган Будепешт Иқтисодиёт ва технология унуверситетининг профессори Лоранд Фолдвари ҳамда Тошкент давлат техника университети профессори Лола Гулямова, ТИҚХММИ миллий тадқиқот унуверситетининг доценти Шухрат Шокировлар ўз илмий тадқиқот ишларининг сўнгги натижалари билан меҳмонларни таништирдилар. Бу тақдимотларнинг барчасидан конференсия иштирокчилари, ёш олимлар, магистрантлар, керакли хулосаларни олиб кейинчалик ўзларининг илмий ишлари, таълим жараёнларида қўланадиган кўникмаларга эга бўлишди. Конференсиянинг биринчи ярмида ер ислоҳотига бағишланган халқаро симфозиумнинг очилиш маросими ўтказилади. 2-ярмида эса ГИСCА конференсиянинг Тошкент сессияси ўтказилади.